"Интер" Освальдони ўз сафига қўшиб олмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
31 июл 2014, 16:54
"Саутгемптон" футболчиси Пабло Освальдо "Интер"га ўтиш арафасида.

Маълумотларга қараганда, миланликлар футболчини келаси йили 7 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага оладилар.

Освальдо "Интер"да йилига 1,6 миллион фунт олади. Футболчига "Олимпиакос" томонидан бундан ҳам яхшироқ таклиф билдирилаётган эди. Лекин, якунда футболчи Италияда ўйнашни маъқул кўрди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru