

"La Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, футболчи миланликлар билан 5 йиллик шартномага келишиб олган. Футболчи учун "Барселона" ҳам кураш олиб борганди.
Олдинроқ Де Врей "Лацио" билан шартномасини узайтиришни истамаганди. Унинг амалдаги келишуви ушбу мавсум якунида ўз кучини йўқотади.



