"Интер" Куадрадони сафига қўшиб олмоқчи
24 сен 2022 14:58
Янгиликлар
"Интер" Куадрадони сафига қўшиб олмоқчи
Миланнинг "Интер" клуби Хуан Куадрадони мавсум охирида эркин агент сифатида таркибига қўшиб олишни режалаштиряпти.
Куадрадонинг Туриндаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади ва у ҳозирча узайтириш бўйича барча таклифларни рад этган. Футболчи танловларни ўрганиб чиқмоқда. "Интер" эса ҳолатни диққат билан кузатиб бормоқда.
Колумбиялик футболчи 2015 йилда ижара асосида "Челси"дан "Юве"га ўтган ва 2017 йилда "Ювентус" билан доимий битим имзолаган.
Бунга қадар "нерадзурри" 2021 йилда "Милан"да келишуви охирига етган Хакан Чалханоглуни эркин агент сифатида жамоага жалб қилган эди. Худди шундай ҳаракат "Рома" билан шартномаси тугаган Генрих Мхитарян билан ҳам амалга оширилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар