

"Биз "Депортиво"га мағлуб бўлдик, "Лас-Пальмас" билан очколарни бўлишдик. Чемпионликка даъвогарлик қилиш учун "Реал"ни меҳмонда таслим этиш зарур.
Менда оғир давр бўлди, аммо у ўтиб кетди. Ҳозир ўйиним ва клубнинг ўсишидан мамнунман. Мавсум ғалати ўтмоқда, бироқ ҳозир формадаман. Қолган ўйинларни ҳам шу даражада ўтказишга умид қиламан.
Биз барча турнирларда иштирок этишда давом этмоқдамиз, аммо агар ҳаммасини тўғри бажармасак, совринларсиз қолишимиз мумкин" - дейди Иньеста.
"Реал" ва "Барселона" ўртасидаги баҳс 23 апрель куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади.


