Иньеста "Барселона" раҳбарияти билан келажагини муҳокама қилмоқчи
Aslanov Jasurbek
22 сен 2016, 14:14
"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста яқин вақт ичида клуб раҳбарияти билан учрашиб, келажагини муҳокама қилмоқчи.
"Фаолиятимни "Барселона"да якунламоқчиман, аммо клуб билан шартномам 2018 йилгача амалда. Айни дамда футболдан роҳатланишда давом этяпман. Аммо клуб раҳбариятидан нечанчи навбатда эканлигимни сўрамоқчиман" - дейди Иньеста.