
Ҳозирча ҳисобимизда 1 та олтин, 4 та кумуш, 8 та бронза, жами 13 та Осиё ўйинлари медали бор. Хитой терма жамоасининг олтин медаллари сони 95 тага етган. Шунингдек, уларда 53 та кумуш ҳамда 39 та бронза медали ҳам бор. Умумий медаллари сони – 187 та!
Иккинчи ўринда бораётган мезбонлар ҳисобида 117 та медал мавжуд. Шулардан 35 таси олтин, 42 таси кумуш, 40 таси бронза медалидир. Кучли учликка 30 та олтин, 43 та кумуш, 37 та бронза медалига эга Япония терма жамоаси якун ясаган. Қозоғистон терма жамоаси сафидаги Осиё ўйинлари чемпионлари сони 9 нафарга етди. Шунингдек, ён қўшниларимиз ҳисобида 10 та кумуш, 17 та бронза медали мавжуд.
Бугунгача 20 та давлат терма жамоалари камида битта олтин медалига эга бўлиб улгуришди. Ўттизта давлат терма жамоалари ғазнасида эса камида битта бронза медали бор.