Иммобиле коронавирусга чалинди
21 дек 2021 18:47
Янгиликлар
Иммобиле коронавирусга чалинди
Римнинг "Лацио" клуби ҳужумчиси Чиро Иммобиле коронавирус билан касалланди.
Олдинроқ хабар берилганидек, футболчи манфий тест топширди, аммо такрорий текширув ўйинчида касаллик борлигини кўрсатди.
Иммобиле шу муносабат билан карантинга ўтказилади ва А Серия доирасидаги "Венеция"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Баҳс эртага бўлиб ўтади.
31 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол уришга эришди ва А Серия тўпурарлари жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар