UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  1 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  2

Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Илёс Зейтуллаев фикрларини билдирди.

"Бундай ҳиссиётларни фақат футбол бера олади. Буни ҳозир йигитларга ҳам айтдим. Ўтган йили жамоага келганимдан буён бундай эмоцияни ҳали бошимдан кечирмагандим. Жамоам шундай ажойиб иш қилдики, кимнидир ажратиб кўрсатиш қийин. Дейлик, Темурхўжа Абдухолиқов сардор сифатида катта ҳажмдаги ишни бажаряпти, дарвозабонимиз Абдумавлон Абдужалилов умуман жамоамиз жуда аҳил ва иноқ",- дейди Зейтуллаев

- Биринчи бўлимда "Бунёдкор" футболчилари жуда секин ўйнашди. Вазиятлар кўп бўлгани йўқ. Иккинчи бўлимда эса тезлик қўша олишди. Шроллер иккита голда иштирок этди. Мураббий сифатида жамоангизни вазиятдан қандай олиб чиқиб кетдингиз?

- Ўйинни кўриб чиқиб кейин бу ҳақида хулосалар қилиш мумкин. Шу ўринда бу менга ҳам қизиқ, чунки ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик, "Динамо" билан баҳсни солиштирганда ҳимояда кучсизроқ ҳаракат қилдик. Йигитлар билан танаффусда гаплашиб олдик, танаффусга қадар битта гол урганимиз ҳам руҳан устунлик берди деб ўйлайман. Захирадан тушганлар ҳам ўзларини кўрсата олди дея оламан. 

- Носир Абдусаломов биринчи давра кашфиёти бўла олди. Умуман бундай ёшлар кўп. Улар шунчаки рақобатда ютқазяптими ёки машғулотларда фарқ билинмоқдами?

- Биз ёшларга имкон беришда давом этамиз. Масалан, охирги ўйинларда Наримон Аҳмаджонов ўйнади. Фарруҳ Иброҳимов, Носир Абдусаломов ва бошқалар. Фақат бироз сабр ва вақт керак. Носирни ўтган йилдан кузатиб келаётгандим. Унда Суперлигада ўйнаш учун барча нарса бор эди. 

- Азизбек Амонов аввал ўйнаган жамоаларида ёрқинроқ кўринарди. Олдинги чизиқда фаол ҳаракат қиларди. "Бунёдкор"да у вазифасини ҳали билмаётгандек...

- Азиз профессионал футболчи. Легионер бўлиб ўйнаган, терма жамоада тўп тепган. Фақатгина бироз ўзини ўйинини топиб олиши керак. Унга ёрдам берамиз, ишонаманки ҳали жамоага кўп фойдаси тегади.

- Охирги ойлар сиз учун ўзига ҳос давр бўлди. Илёс Зейтуллаев қийин паллада ўзига ўзи қандай мотивация бериб чиқиб кетди?

- Бундай паллада фақатгина худо куч беради. Иккинчидан бундай аҳил жамоани ташлаб кета олмайман. Мен ва мураббийлар штабим қўлимизни туширишга ҳаққимиз йўқ эди. Футболчилар бизга қараб кайфиятини белгилайди. Бу ўринда мен бутун мураббийлар штабимга катта раҳмат айтмоқчиман. Қўл остимда ажойиб мутахассислар жамланишган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика