UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  17 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  6 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  162 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4

Илҳом Мўминжонов: "Мавсумни қўл остимиздаги футболчилар билан якунлаймиз" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Мавсумни қўл остимиздаги футболчилар билан якунлаймиз"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Хоразм" (5:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.





- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда қўлга киритилган ғалаба билан клуб раҳбариятини, жамоа футболчилари ва мухлисларини табриклайман. Бугундан "Истиқлол" стадионига қўйилган дисквалификация якунига етди. Стадионга келиб қўллаб-қувватлаган мухлислардан миннатдормиз. Бугунги ғалабани уларга бағишлаймиз.

Бугун йигитлар биз танлаган ўйин услубини аъло даражада бажаришди. Биринчи бўлимнинг 10-дақиқасида ҳисоб 3:0 кўринишига келганди. Шундан сўнг ярим ҳимоя ва ҳимоя чизиғимиз озгина бўшашиб қолди. Шу сабаб гол ўтказиб юбордик. Танаффусда, кийиниш хонасида футболчилар билан бу борада гаплашдик. Йигитларга раҳмат айтаман, улар иккинчи бўлимда фаол ҳаракат қилиб, рақиб дарвозасига яна 2 та тўп киритишнинг уддасидан чиқишди.

- "Истиқлол" жамоаси билан бўлиб ўтган учрашув натижаси бекор қилинди. Бу холатга муносабатингиз қандай? Шунингдек, ушбу жамоадан "Нефтчи"га жалб этилиши мумкин бўлган футболчилар борми?

- "Истиқлол" жамоаси 4 та турдан сўнг мусобақани тарк этди, афсус. Улар билан ўйинда 3 очкони қўлга киритган эдик, бу натижа бекор қилинди. Бошқа чорамиз йўқ, энди навбатдаги тур учрашувларига жиддий тайёргарлик кўрамиз. "Истиқлол" билан қийин ўйин бўлганди, яхши жамоа эди. Нега мусобақани тарк этди, ҳайронман. Ўша ўйинда қўлга киритилган 3 очкони йўқотдик, лекин бугун ғалаба қозониб, ўша очколар ўрнини тўлдирдик. Бизда ҳозирда 25 нафар футболчи бор, фикримча, ушбу футболчилар билан мавсумни якунлаймиз. Аввал ҳам айтганман, икки нафар ёш футболчини кузатяпмиз. Улар терма жамоа аъзоси бўлган иқтидорли футболчилар ҳисобланишади. Балки ҳаммаси яхши кўринишда давом этса, трансферлар ойнаси очилган вақтда уларни таркибга қўшиб олармиз.

- Кўпчилик мухлислар жамоа ҳужумчиси Отабек Зокировнинг майдонга туширилмаётгани сабаби билан қизиқишмоқда. Бунга қандай изох берасиз?

- Отабек Зокиров иқтидорли ва яхши савиядаги ҳужумчи ҳисобланади. Мавсум аввалида унда 2-3 жамоадан таклифлар бор эди, қўйиб юборганим йўқ. Ҳали чемпионат узун, олдинда Кубок баҳслари ҳам бор. Албатта ротация қилиб, кейинги ўйинларда Зокировга ҳам имконият берамиз.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика