UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  10 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  133 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  1 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Илҳом Мўминжонов: "ПФЛ олдидаги қарзлардан тўлиқ қутулдик" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "ПФЛ олдидаги қарзлардан тўлиқ қутулдик"

Теглар :  НавбаҳорПФЛ
"Навбаҳор" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов клубдаги вазият борасида сайтимизга маълумот берди.

Хабарингиз бор, 10 август куни ПФЛ ўз расмий сайтида Суперлиганинг олтита клубида бадал пули, жарималар ва легионерлар учун тўланадиган пулдан қарздорлик борлиги ҳақида хабар берганди. Қарзи бор клублар орасида "Навбаҳор" ҳам келтириб ўтилганди.

Бугун ушбу жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов биз билан алоқага чиқиб, ПФЛ олдида клубнинг қарзи қолмаганини маълум қилди.

"Шуни мамнуният билан айта оламанки, бугун барча қарзлардан қутулдик, - дейди "лочинлар" устози. - Бундан барчамиз хурсандмиз. Қарзлардан тўлиқ қутулиш бирмунча узоқ давом этди, яъни олти ойга яқин. Лекин бу орада ПФЛ бизни кўп ҳам сиқувга олмади, ташкилотдагилар клубимизнинг молиявий ҳолатини тушунишга ҳаракат қилишди. Бунинг учун ПФЛ раҳбариятига миннатдорчилик билдираман".

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" ўтган тур ўз майдонида "Бухоро"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг охирги 10 дақиқасида "Навбаҳор"нинг уч футболчиси атайин сариқ карточка олди. Натижада ПФЛ футболчиларнинг хатти-ҳаракатини ўрганиб чиққан ҳолда клубни ҳамда ўша футболчиларни жазолашга қарор қилди.

Илҳом Мўминжонов бу воқеага ҳам муносабат билдирди: - "Албатта, ўша куни жуда хунук иш бўлди. Мен футболчиларимни оқлай олмайман. ПФЛнинг қарорини эса ҳурмат қилишимиз лозим. Бундай ҳолат жамоамиз билан бошқа такрорланмаслигига ва футболчилар билан тарбиявий ишлар олиб боришимизга ваъда бераман".

Рейтинг: +61   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика