UZ

Сўнгги янгиликлар

07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   1 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  15 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0

Икром Алибоев: "Сафарда ҳам гол уриш ёқади" Янгиликлар

Икром Алибоев: "Сафарда ҳам гол уриш ёқади"

Амалдаги Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби Тошкентнинг "Локомотив" клуби ушбу совриларни ўзида сақлаб қолиши мумкин.

Жамоа бунга анчагина яқин турибди. "Темирйўлчилар" яқиндагина кубок ярим финалида "Насаф"ни доғда қолдириб финалга чиқишди, бундан ташқари жамоа олий лига тугашига олтита тур қолганида 7 очколик фарқ билан якка пешқадам бўлиб турибди. Биз жамоа ярим ҳимоячиси Икром Алибоев билан ушбу мавсум борасида суҳбатлашишга қарор қилдик.

- 2017 йилги мавсум ҳам деярли охирлаб қолди. Якунланаётган мавсум "Локомотив" учун қандай ўтмоқда?

- Бу йилги мавсумни зўр деб бўлмайдию, лекин яхши ўтмоқда десам тўғрироқ бўлса керак. Сабаби чемпионатда биринчи ўриндамиз, яқинда Ўзбекистон кубогида финалга чиқдик. Фақат Осиё чемпионлар лигасида яхши иштирок эта олмадик. Гуруҳдан чиқа олмаганимиз одамни хафа қилди.

- "Локомотив" ўтган йил ОЧЛда чорак финалга қадар борганди. Нима учун ҳеч бўлмаса ўтган йилги натижа такрорланмади деб ўйлайсиз?

- Гуруҳ баҳсларини унчалик ёмон бошламагандик, лекин уйда охирги дақиқаларда ўтказиб юборган голларимиз бизга панд бериб қўйди. Агар гуруҳ баҳсларидан ўтиб олганимизда балки ўтган йилгидан яхшироқ натижа қайд этишимиз мумкин эди.


- Жамоа бошқалардан яхшигина фарқ билан олдинда бормоқда ва кетма-кет иккинчи чемпионликка яқинсизлар. Бу ниманинг эвазига бўлмоқда деб ўйлайсиз?
- Албатта мураббийларнинг тинимсиз меҳнатлари, кўрсатмалари, ҳар бир рақибни яхши ўрганишимиз ва жамоадаги аҳиллик туфайли бўлмоқда. Мақсадимиз барча ўйинларда ғолиб бўлиш ва совринлар ютиш.

- Бу йил шахсан сиз учун энг қийин баҳс қайси бўлди?

- Тўғриси чемпионатда осон ўйин бўлганини эслай олмаяпман, ҳар бир учрашув ўзига яраша қийин бўлди. Масалан ўша "Обод"ни 7:0 ютганимизда ҳам, "Динамо" жамоасига қарши (2:0) баҳсда ҳам рақибларда ажойиб имкониятлар бўлганди. Айниқса бу мавсумда кўплаб жамоалар юқори ўринлар учун курашишмоқда.

- Йил бошида рақамингизни ўзгартирдингиз. Бу қандай таъсир қилди деб ўйлайсиз? Ижобий ёки салбий?

- Менимча рақамим ўйинимда унчалик аҳамият касб этмайди. Айтишадику рақам футболчини эмас, футболчи рақамни танитади деб. Йил бошида жамоада 9-рақам бўшаганида менга ушбу рақамни таклиф қилишди. Ўзим 9 январда туғилганман, шу боис рақамимини ўзгартиришга қарор қилдим.

- "Локомотив" кетма-кет иккинчи йил иккала совринни ютишига қанчалик ишонасиз?

- Олдиндан ҳеч нарсани деб бўлмайди, бу футбол. Лекин ўтган йилги натижамизни такрорлашга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Барча йигитларнинг нияти ҳам, мақсади ҳам шу.

- Жамоанинг мақсадини айтдингиз. Икром Алибоев йил бошида ўз олдига қандай мақсад қўйган эди?

- Ўз ўйинимни ўстиришга ҳаракат қиляпман, ҳали ўрганадиган нарсаларим жуда кўп, кўпроқ гол уришни мақсад қилгандим, ўтган йили 2та гол урган бўлсам бу йил 4та гол урдим. Қайсидир маънода озгина олдинга ўсиш қилдим. Ҳали олинда яна ўйинлар бор. Бу кўрсаткични яна яхшилашга имкониятим бор. Лекин барибир биринчи навбатда жамоавий натижалар туради.


- Икром Алибоев кейинги йил ҳам "Локомотив"да ўйнайдими?
- Ҳаммасини вақт кўрсатади. Эртага нима бўлади ҳеч ким билмайди. Ўзимни легионер сифатида синаб кўриш ниятим бор. Лекин ҳозирча "Локомотив" таркибида эканман шу жамоа учун жонимни беришга ҳам тайёрман.

- Статистикага мурожаат қилсак сиз олий лигада шу пайтга қадар 7та гол ургансиз. Шундан 6тасини уйдаги ўйинларда урган экансиз. Сафарда гол уриш ёқмайдими?

- (кулади) Ёқмайди деб жавоб берсам кулгили бўлса керак. Билмадим сафарда негадир омадим келмайди. Сафардаги биринчи голимни ҳам яқинда, икки тур аввал "Олмалиқ" дарвозасига урди. Балким ана энди сафарда ҳам кўпроқ омадим келар.

- ПФЛ қарорига кўра олий лигадан четлатилган "Обод" ҳақида қандай фикрдасиз?

- Албатта афсусдаман. Бундай жамоалар чемпионат савиясига озгина бўлса ҳам путур етказиб қўяди. "Обод" мавсум охиригача чемпионатда қатнашмагани одамни ранжитди.

- Ўтган йил "темирйўлчилар"нинг етакчиларидан бири бўлган Санжар Шоаҳмедов Қатарнинг "Ал Сайлия" клубидан қайтиб келгач худди ўзгариб қолгандек. Жуда кам майдонга тушмоқда. Унга нима бўлди?

- Санжарнинг ҳолати яхши. У Қатардан қайтганидан сўнг кичик жароҳат олганди. Жароҳатидан тикланиб ҳозир яхши формада, машғулотларда бор кучи билан ишлаяпти. Майдонга нега кам тушаётганлигини мендан эмас мураббийлардан сўраш тўғрироқ бўларди.



- Мавсум охирлаб бормоқда. "Локомотив" футболчиларини инобатга олмаган ҳолда 2017 йилги олий лиганинг энг кучли уч нафар футболчиси деб кимларни айта оласиз?  
- Агар "Локомотив"дан танлаш мумкин бўлмаса "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов, "Насаф" ҳужумчис Драган Черан ва "Пахтакор" ҳимоячиси Марко Симич.

- 2018 йилги Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқа олмаган чет элнинг қайси жамоаларга ачиндингиз ва қайси жамоалар мундиалга чиққанидан хайрон қолдингиз?
- Мундиалга кўплаб яхши жамоалар чиқа олмади. Европадан масалан Голландия, Шимолий Америкадан АҚШ, Жанубий Америкадан эса Чили. Тўғриси Чили терма жамоаси учун ҳақиқатдан ҳам ачиндим. Чунки улар чемпионатнинг безаги бўлар эди.  
Хайрон қолдирган жамоалар иккита - Панама ва Исландия. Иккала мамлакат ҳам ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди. Шахсий фикримча Панама Жаҳон чемпионатида нимадир қилишига ишониш қийин, лекин Исландия кўп жамоаларга бош оғриқ бўлишини кутаман.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика