

Мутахассиснинг таъкидлашича, Алибоев кичик жароҳат туфайли "Машъал" билан ўйинда иштирок этмаган.
"Икром Алибоевнинг жароҳатини у қадар жиддий деб бўлмайди, лекин мускулларида тортишиш кузатилган. Шифокорлар унинг тикланиши учун камида 10 кун вақт кераклигини айтган. Ўйлайманки, "Андижон" билан баҳсга қадар сафга қайтади", – деди Исмоилов.

"Нефтчи" – "Машъал" ўйинидан кейин Ислом Исмоилов иштирокида ўтган матбуот анжумани билан тўлиқ ҳолда ушбу ҳавола орқали танишасиз.
Маълумот учун, фарғоналиклар 5 март куни 2-тур доирасида "Сурхон" меҳмони бўлади.



