Испания терма жамоаси дарвозабони Икер Касильяс терма жамоадаги собиқ шериги Виктор Вальдесни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
"Вальдесни қўллаб-қувватлашни истардим. У билан боғлиқ вазият футбол миннатдор бўладиган машғулот эмаслигини яна бир бор исботламоқда. Умид қиламанки, у ҳали ўз йўлини топиб олади. Виктор ажойиб дарвозабон", - дейди Касильяс.