"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи

Sherzod Nurmatov
26 янв 2026
Лондонликлар ёзги трансфер ойнасида Виктор Вальдепеньясни қўлга киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Манбага кўра, "канонирлар" испаниялик ҳимоячини анчадан бери кузатиб келади, бироқ ҳозирча уни сотиб олиш бўйича аниқ қадамлар ташламаган.

Вальдепеньяс "Реал Мадрид Кастилья" сафида ўйнайди, шунингдек, Испания U-19 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Ҳимоячининг "Реал" асосий жамоасидаги дебюти ўтган йилнинг 14 декабрида – Испания Ла Лигасининг 16-турида "Алавес"га қарши ўйинда бўлиб ўтган.

Ушбу баҳсда Вальдепеньяс майдонда 78 дақиқа ҳаракат қилди ва жамоасининг сафардаги 2:1 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди. Бу ўйин яна бир жиҳатдан тарихий бўлди — Виктор Хаби Алонсо бош мураббий этиб тайинланганидан кейин "Реал" академиясидан асосий жамоада дебют қилган илк футболчига айланди. Шу ўйингача у асосий таркиб қайдномасига ҳам киритилмаган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/JacobsBen