Икер Касильяс: "Хаби қайтиши керак"

8 май 2026, 22:22
"Реал" собиқ посбони Икер Касильяснинг фикрига кўра, Хаби Алонсо Мадрид клуби бош мураббийлигига қайтиши керак.

Алонсо ўтган ёзда "Реал" бошқарувини қўлига олганди. 12 январь кунида эса қониқарсиз натижалари сабабли мураббий билан келишувни бекор қилганди.

"Мен учун идеал мураббий - Хаби Алонсо. У жамоага ишонч баҳш қила оладиган идеал мураббий. Бироқ бу қарорни қабул қила олиш керак. Ўз вақтида клуб Рафа Бенитесни кетказиб, Зиданни бош мураббий қилиб тайинлагандек. Ўшанда барчаси яхши бўлиб кетганди", - деди Касильяс.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Movistar