UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  14 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

Игорь Шквирин: "Учинчи ўйиндирки, гол уролмаётганимиз хавотирли" Янгиликлар

Игорь Шквирин: "Учинчи ўйиндирки, гол уролмаётганимиз хавотирли"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Турон" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдирди.





"Биринчидан, "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Иккинчидан, бугун йигитларимиз муносиб ўйин кўрсатишди. Кураша олишлари мумкинлигини, футбол ўйнай олишларини кўрсатишди. Уларга эътирозим йўқ. Мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман, улар бугун жамоамизни яхши қўллаб-қувватлашди, атмосфера футболни соғинганликлари сезилди. Сўнгги дақиқаларгача мухлислик қилиб, қайғуришгани учун раҳмат. Мағлубиятга лойиқ эмасдик. Бугунги ўйинимиз билан ютқазишга муносиб эмасдик, очко олишимиз шарт эди.

Баҳсли вазиятлар ҳақида гапирмайман, регламентда қандайдир эътироз билдиришимиз тақиқланган. Пенальти борасида айнан ҳозир ҳеч нарса деёлмайман, бир оздан сўнг кўриб чиқамиз, кейин шунга қараб, шикоят ёзишимиз мумкин. Чиндан ҳам ўйинимизни кучайтиряпмиз, лекин омадимиз келмаяпти. Тўғри, омад ҳам кучлиларга кулиб боқади, дейишади. Омад келмаётгани нимага боғлиқлигини билмайман, бу борада нимадир деёлмайман. Учинчи ўйиндирки, гол уролмаётганимиз хавотирли. Вазиятлар бор, лекин таркибимизда ягона вазиятдан фойдаланадиган, дейлик, Роналду сингари футболчилар йўқ. Шундай экан, ишлашда давом этамиз. VAR йўқлиги ҳақида бирор нима деёлмайман. Бизга VAR керак эмас, демаганмиз. Инсонийлик фактори деган нарсалар бор, эҳтимол, шу нарса бугун ўз сўзини айтгандир. Умуман, аввал бу тизим ишлатилган ўйинларни ёдга оладиган бўлсак, VAR борасида ҳам эътирозлар етарлича бўляпти.

Кимнинг асосий таркибга киришини мен ҳал қиламан. Ўзига яраша сабаби борки, Акмал Ортиқовнинг ўрнига бошқа дарвозабон майдонга тушди. Биз шуни маъқул кўрдик.

Ҳозир ҳужум чизиғимизда ким ўйнаётганига қарайлик. Тошпўлатов "Сўғдиёна"да тез-тез гол уриб турарди. Уни майдонга туширдик, ўйини қовушмади. Унинг ўрнига Ким Боёнгни туширдик, у ҳам гол уролмади. Чунки ҳужумчи эмас, биринчи даврада тўлиқ ярим ҳимояда ўйнаган. 

Номинал ҳужумчи етишмаяпти. Ҳумоюн Муртозаев кўпроқ орқароқдан ҳужумга қўшиладиганлар тоифасидан. Мисол қилсак, "Навбаҳор"даги Ўринбоев – соф ҳужумчи. Жасур Ҳакимов бор эди, лекин унинг ҳаракатлари менга маъқул келмади ва жамоадан кетишига қўйиб бердим. 

Мавсумлар оралиғида соф ҳужумчи сифатида ўйнайдиган легионерларни олиб келиш имконияти бор эди, селекция ҳам олиб бордик. Бироқ молиявий сабабларга кўра улар билан келиша олмадик", – дейди Игорь Шквирин.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика