UZ

Сўнгги янгиликлар

20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  0 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  26 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  15 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  2 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  1 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  3 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  27

⚡️ IFFHS. Ўзбекистоннинг уч клуби 2022 йилги рейтингдан ўрин олди. “Барса” 20-ўринда, Роналдунинг жамоаси эса топ-500'да ҳам йўқ Янгиликлар

⚡️ IFFHS. Ўзбекистоннинг уч клуби 2022 йилги рейтингдан ўрин олди. “Барса” 20-ўринда, Роналдунинг жамоаси эса топ-500'да ҳам йўқ

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) клубларнинг 2022 йилдаги рейтингини тузиб чиқди.

Унда етакчи сифатида Бразилиянинг “Фламенго” жамоаси кўрсатилди. Ўтган йили эса ушбу ном Бразилиянинг бошқа бир вакили “Палмейрас”га насиб этганди. Улар бу сафар 2-ўринда қайд этилган. Кучли учликка эса “Ливерпуль” якун ясаган.

Топ-10 қуйидаги кўринишда:

1. “Фламенго” (Бразилия) – 299 балл;

2. “Палмейрас” (Бразилия) – 284;

3. “Ливерпуль” (Англия) – 273;

4. “Челси” (Англия) – 250;

5. “Манчестер Сити” (Англия) – 248;

6. “Реал” (Испания) – 247;

7. “Бенфика” (Португалия) – 228;

8. “Порту” (Португалия) – 224;

9. “Лейпциг” (Германия) – 220;

10. ПСВ (Нидерландия) – 215,5;

11. “Бавария” (Германия) – 208;

……..

16. ПСЖ (Франция) – 200;

……..

20. “Барселона” (Испания) – 191;

Шунингдек, рейтингда Ўзбекистон Суперлигасидан уч клуб киритилган. “Насаф” 183-ўринда қайд этилган. “Сўғдиёна” ва “Пахтакор” пастки қаторлардан жой олган.

Маълумот ўрнида, “Насаф” ўтган йил 213, “Пахтакор 283-поғонада қайд этилган ва рўйхатда Ўзбекистондан АГМК (331) ҳам бор эди.

Осиё футбол конфедерациядагилар орасида етакчи сифатида Жанубий Кореянинг “Чонбук Хёндэ Моторс” клуби (42-ўрин) қайд этилган.

Осиё клублари:

42. “Чонбук Хёндэ Моторс” (Ж.Корея) – 165;

99. “Ульсан Хёндэ” (Ж.Корея) – 121;

115. “Ал Ҳилол” (С.Арабистони) – 112;

133. “Тэгу” (Ж.Корея) – 104,75;

150. “Урава Ред Даймондс” (Япония) – 98;

161. “Кавасаки Фронтале” (Япония) – 93,5;

167. “Ал Шабоб” (С.Арабистони) – 91,5;

172. “Би Жи Патхум Юнайтед” (Таиланд) – 90,5;

179. “Йокогама Ф. Маринос” (Япония) – 88,5;

183. “Насаф” (Ўзбекистон) – 87;

……..

249. “Сўғдиёна” (Ўзбекистон) – 71,5;

……..

390. “Пахтакор” (Ўзбекистон) – 57.

Криштиану Роналду ҳаракат қилаётган “Ал Насср” эса топ-500'да йўқ. Умуман Саудия Арабистонидан рейтингда “Ал Ҳилол”, “Ал Шабаб” билан бирга “Ал Таавон” (370) кўрсатилган.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика