UZ

Сўнгги янгиликлар

09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  1 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  2 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  1 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  2 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  6 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  5 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  12 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13

Иброҳим Ибрагимов: "Мақсадим – "Пахтакор" билан яхши натижалар кўрсатиш" Янгиликлар

Иброҳим Ибрагимов: "Мақсадим – "Пахтакор" билан яхши натижалар кўрсатиш"

Ёзги трансфер ойнаси вақтида "Пахтакор" клубига қўшилган ярим ҳимоячи Иброҳим Ибрагимов кеча Championat.asia сайтига интервью берди.

"Халқ жамоаси ҳисобланган "Пахтакор"га ўтганимдан хурсандман. Олимпия терма жамоасидаги иштирокимизни якунлаб, янги клубимга қўшилдим. Бугун собиқ клубимиз "Олимпик"ка қарши ўйнадик ва шу орқали Ўзбекистон чемпионатига тайёргарликни давом эттирдик", - деди Иброҳим Ибрагимов.

- Жамоадаги муҳит қандай?

- “Пахтакор”даги муҳит аъло даражада, яхши кутиб олишди. Кўпчилик футболчилар таниш, тенгқурларим ҳам бор, акаларимиз ҳам бор. Бир оила бўлиб ҳаракат қиляпмиз.

- Бош мураббий билан гаплашиб олдингизми? У сизга нималар деди?

- Бош мураббий ва раҳбарият билан гаплашиб олдик. Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлиш, мамлакат кубогини ҳам қўлга киритиш керак. Элит Осиё чемпионлар лигасида ҳам максимал иштирок этишни мақсад қилганмиз.

- Шахсий мақсадларингиз қандай?

- Бу йилги мақсадим, аввало, “Пахтакор” билан яхши натижалар кўрсатиш. Яна бир мақсадим – Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаш. Келажакда эса Европанинг энг яхши клубларида тўп тепиш.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика