Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда камбэк эвазига ғалабага эришди

7 ноя 2026, 23:30
Туркия Суперлигаси 11-тур доирасидаги "Гёзтепе" — "Башакшехир" ўйини бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 18-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Хуан ҳисобни очди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб Дэви Селки ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг 83-дақиқасида истанбулликларнинг 36 ёшли босниялик ҳужумчиси Эдин Виска рақиб дарвозасини ишғол қилди ва “Башакшехир”га уч очко тақдим этди.

Жамоа таркибида ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 86-дақиқада алмаштирилди. Ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев эса захирада қолдирилди.



Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›