UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Динамо" – "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  1 19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  14 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0

Ҳусниддин Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Ҳусниддин Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қиламиз"

23-25 октябрь кунлари Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг саралаш баҳслари бўлиб ўтди.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда Афғонистон, Тожикистон ва Непал билан кураш олиб борди.

Учала баҳсда ҳам ғалабага эришган футзалчиларимиз 2020 йилнинг 24 февралидан 10 мартига қадар Туркманистон пойтахти Ашхабод шаҳрида бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионатининг финал босқичига чиқишди. Ушбу Осиё чемпионатида энг яхши натижага эришган 5та жамоа футзал бўйича Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишади.

Биз Эрондаги саралаш баҳсларидан сўнг терма жамоамиз аъзолари Ҳусниддин Нишонов билан суҳбатлашдик.

- Саралашдаги учала ўйинга алоҳида тўхталиб ўтсангиз...

- 2017 йил Ашхободда ўтган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида Афғонистон билан тўқнаш келганмиз ва ўшанда ютқазиб қўйгандик. Ана ўша мағлубият учун реванш олишимиз шарт эди. Бугунги кунда уларда ҳам, бизда ҳам таркиб анчагина ёшарган. Гуруҳимизда энг асосий рақиб айнан Афғонистон эди. Дастлабки учрашувда ғалаба қозона олдик ва бу бизга қўшимча куч бағишлади.

Непал билан очиғини айтсам ўйинимиз қовушмади. Тўғри ғалаба қозондик, аммо яхши ўйнай олмадик. Баҳсдан сўнг мураббийлар танбеҳ беришди, хатоларимизни кўрсатиб беришди. Непал билан адашмасам илк бор ўйнадик. Ўзига яраша кучли, яхши жамоа экан.

Иккала жамоа ҳам сўнгги турдан олдин йўлланмага эга бўлгани учун Тожикистон билан учрашув қизиқарли ўтди. Тезкор голлар ўтказиб юбордик. Мураббийларимиз тайм-аут олишди ва тезда ўзимизга келиб олдик. Вазиятлардан фойдаланиб йирик ҳисобда ғалаба қозона олдик. Тожикистонга ҳозир янги мураббий келган ва жамоа ўйинида ўзгариш бор. Мураббийлар саралаш баҳсларида учала учрашувда ҳам ғалаба қозониш вазифасини қўйишганди. Худога шукур бу вазифани уддаладик.



- Кейинги йилги Осиё чемпионатидан нималар кутаяпсиз? Мусобақа Туркманистонда ўтади ва унда Жаҳон чемпионати йўлланмалари ўйналади.

- Юқорида айтганимдек 2017 йил Ашхободга боргандик. Мухлислар, зал, шароитлар ажойиб бўлганди. Туркманистонлик мухлислар футзални севишларини кўрсатишганди. Умуман олганда бу сафарги Осиё чемпионати ажойиб ўтади деб ўйлайман. Эрон, Япония, Таиланд нафақат Осиёнинг балки Жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан. Индонезия, Вьетнам, Ливан ва мезбон Туркманистон ҳам ўз уйида бўладиган мусобақага яхши тайёрланса керак. Гуруҳда қайси жамоа тушишидан қатъий назар Жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қиламиз. Мен мураббийларимиз Баҳодир Аҳмедов ва Нодир Элибоевга тўлиқ ишонаман. Худо хоҳласа Туркманистондаги Осиё чемпионатидан юзимиз ёруғ бўлиб қайтамиз.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика