UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00«Боруссия» финалда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлса, 5 миллион бонус олади  8 08:36ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум  4 08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  2 07:48Про лига. Бугун 7-тур баҳслари якунланади  0 07:23EКЛ. «Олимпиакос» уйида бўладиган финалга йўл олди  0 06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   3 06:10Европа лигаси. "Байер" - "Рома" 2:2   0 06:05Европа лигаси. "Аталанта" - "Марсель" 3:0   0 06:00Саудия чемпионати. "Ал Уҳдуд" - "Ал Насср" 2:3   1 02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  8 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  29 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0

Ҳусайн Норчаев назорат учрашувларидаги қайси рақибнинг ўйин услуби "Ал Шабаб"га яқинроқ эканлигини айтди Янгиликлар

Ҳусайн Норчаев назорат учрашувларидаги қайси рақибнинг ўйин услуби "Ал Шабаб"га яқинроқ эканлигини айтди

"Насаф" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев "Ордабаси"га қарши учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида...

- Бугунги учрашув режадагидек ўтди. Ўртоқлик учрашувлари орқали ўзимизга юкламалар олишимиз ҳамда Чемпионлар лигаси доирасида "Ал Шабаб"га қарши бўлажак ўйинга тайёргарлик кўришни мақсад қилгандик. Ўйлашимча, бу жараён яхши ўтди. ЙИғин доирасидаги охирги учрашувда ҳам ғалаба қозондик, кайфиятимиз аъло даражада. "Ал Шабаб"га қарши баҳсда ҳам ғалаба қозониб, юртимизга ёруғ юз билан қайтишга ҳаракат қиламиз.

- "Ордабаси"нинг ўйин услуби, жисмоний тайёргарлиги Европа клублариникига ўхшаш экан. Бунга қандай муносабатдасиз?

- Тўғри, рақиб ҳимоячиларига эътибор берсангиз, уларда бўйдор ва бақувват ҳимоячилар йиғилган. Уларнинг футболи жисмоний куч ва тезликка таянган. 

- Анталиядаги йиғин доирасидаги умумий таассуротларингиз қандай бўлди?

- Бизга яхши рақиблар рўбарў келди ва учрашувлар ҳам кўнгилдагидек ўтди. Тайёргарлигимиз яхши ўтди, бунинг самарасини "Ал Шабаб"га қарши учрашувда гувоҳи бўласизлар. 

- Жамоа футболчилари назарий машғулотларда "Ал Шабаб" иштирокидаги учрашувларни кузатдими?

- Албатта, мунтазам кузатиб боряпмиз. Рақибни етарлича ўргандик. Мураббийларимиз уларга қарши тўғри тактика қўллай олади деб ўйлайман. 

- Назорат учрашувлардаги рақиблардан қай бирининг ўйин услуби "Ал Шабаб"га яқинроқ?

- Грузиядаги "Дила" клубининг ўйин услуби яқинроқ эди, назаримда. Чунки уларда техник жиҳатдан кучли ўйинчилар кўп эди. "Ал Шабаб"да ҳам айнан техникага таянган футболчилар бисёр. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика