UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

"Ҳусановдан ташқари бошқа ҳеч бир U-20 терма жамоаси ўйинчиси Европада ўйнашга тайёр эмас. "Пахтакор" - чемпионлик учун курашда фаворит". Алишер Никимбаев билан интервьюнинг учинчи қисми Янгиликлар

"Ҳусановдан ташқари бошқа ҳеч бир U-20 терма жамоаси ўйинчиси Европада ўйнашга тайёр эмас. "Пахтакор" - чемпионлик учун курашда фаворит". Алишер Никимбаев билан интервьюнинг учинчи қисми

"Навбаҳор"нинг имкониятлари ва ОЧЛ саралашидаги ОКМК, Суперлигадаги чемпионлик учун кураш ва ҳозирги ёшлар ҳақида суҳбатнинг сўнгги қисми.

Championat.Asia бунгача Алишер Никимбаев билан интервьюнинг икки қисмини чоп этди. 

"Футболимизда кўплаб "тасодифий инсонлар" бор". Алишер Никимбаев билан интервью (1-қисм)        

"Яқин вақтларда БАА, Саудия Арабистони ва Қатарда ўйинчиларимизнинг пайдо бўлиши даргумон". Алишер Никимбаев билан интервью (2-қисм)        


Бугун эътиборингизга у билан суҳбатнинг учинчи қисмини тақдим этамиз. Муҳокама мавзуларидан: клубларимизнинг ОФК Чемпионлар лигаси саралашидаги имкониятлари, Суперлигадаги чемпионлик учун кураш, ёш ўйинчиларимизнинг Европада иштирок ўйнашга тайёрликлари, шунингдек ўзбек футболчиларининг РПЛ клубларига ўтиши керакми?

- ОФК Чемпионлар лигасида Суперлига клубларининг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Менимча, "Навбаҳор"да имконият кўпроқ, сабаби "Ал Вакра" "Ал Араби"дан кўра кучсизроқ. Бу пайтда Қатарда мавсумнинг боши бўлади, бизнинг клубларимиз эса айни авж паллади. Бу ҳам клубларимизга кичик устунликни тақдим этади. Шу билан бирга, Қатар клублари таркибидаги ижрочилар юқори даражада. "Ал Араби"нинг тарихан Қатардаги энг машҳур клуб эканлигини қайд этиш керак. Уларда қўшимча мотивация бўлади, сабаби клуб ачадан бери Чемпионлар лигасида ўйнамаган. Шу сабаб, ОКМКга бироз қийинроқ бўлади.

- Суперлигани кузатасизми? Чемпионлик курашидаги ҳозирги ҳолат ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳали ҳам "Пахтакор"ни фаворит деб ҳисоблайман. Аммо, барчаси мавсумнинг кузги қисми ва жамоаларнинг ОФК Чемпионлар лигасидаги иштироки қандай кечишига боғлиқ. Аниқроғи, "Пахтакор"нинг тақвимида аллақачон олтита ўйин турибди, "Навбаҳор"да эса фақатгина бўлажак саралаш ўйини. Агар клублар ўйинлар сони ва юкламалар бўйича бир хил шароитга эга бўлса, унда барчасини захира ўриндиғи ҳал қилади.

- Жорий мавсум давомида нима сизни ҳайратга солди?

- Мени "Нефтчи", аниқроғи Виталий Левченко ҳайрон қолдирди. У мен учун янги мураббий деб айта олмайман, аммо жамоанинг унинг қўл остида бунчалик кучайишини кутмагандим. "Нефтчи" - Ўзбекистон учун рамзий клуб ва уларда барчаси яхши бўлишига умид қиламан. Бирдан айтиб қўя қолай, ҳозирда ҳеч кимга мухлислик қилмайман. 1991 йилгача барча каби "Пахтакор"га мухлислик қилганман, 1992 йилдан журналист бўлганимдан сўнг ҳеч кимга мухлислик қилмасликка қарор қилганман. Менинг "Нефтчи"да ҳам, "Пахтакор"да ҳам, бошқа клубларда ҳам дўстларим бор, шу сабаб улар учун шахсан қайғураман, аммо аниқ бир клублар учун эмас.

- Абдуқодир Ҳусанов яқинда Франция вице-чемпиони ва УЕФА Чемпионлар лигасида ўйнайдиган "Ланс"га ўтди. Бу ҳақда нима дея оласиз? Ёш футболчиларимиздан яна кимлар Европанинг топ-5 лигаларида ўйнаши мумкин?

- Аргентинада ўтган ёшлар жаҳон чемпионатида комиссар бўлдим. Унда Европа клублари скаутлари билан гаплашдим. Ҳа, жамоа унчалик ёмон иштирок этмади, аммо у ерда Ҳусановдан бошқа ҳеч ким топ-клубга тортмасди. Ҳатто Абдуқодирнинг ўзи ҳам ҳозироқ "Ланс"нинг асосий таркибида ўйнашга тайёр эмас. Масалан, АПЛда 19-20 ёшли ўйинчилар ўз клубларида тўп тепишмоқда.

- Сизнингча, муаммо нимада?

- Биринчидан, жисмоний кўрсаткичлар. Мен аллақачон болалар-ўсмирлар футболидан катталар даражасига ўтишдаги муҳим жиҳатлар ҳақида гапирдим. Ҳусановнинг ўсишида катта аҳамият этган нарса уни керакли пайтда Ўзбекистондан Беларусга юборишганидир. Бу Абдуқодирнинг ўзининг ва атрофидагиларнинг хизмати. Беларусь чемпионати даражаси бизнинг Суперлиганикидан юқори дея олмайман, аммо у ерда машғулотларнинг бошқа усуллари ва ўйин услублари бор. Бу Ҳусановга очилишида ёрдам берди. Мен барча ўйинчиларимизни Беларусга йўл олишга чорламаяпман. Абдуқодирга тўғри келган нарса бошқаларига ҳам тўғри келади дегани эмас.

Барча ёш футболчиларимиз ҳам уларнинг ҳозирги ютуқлари юқорироқ натижаларга бўлган йўлнинг фақатгина босқичлари эканлигини тушунишмайди. Айримларида Осиё кубогидан сўнг юлдузлик касаллиги бошланганини биламан. Балки, ҳатто ёшлар жаҳон чемпионатида уларда барчаси ҳам ўхшамагани яхшидир: Аргентина билан ўйиндаги мағлубият, Янги Зеландияга қарши биринчи тайм. Бу балки жамоани бироз тетиклаштиргандир. Ҳусановдан бошқа ҳозир Европада ким ўйнаб кетиши борасидаги саволга қайтсак. Менинг жавобим: ҳеч ким. Ёшлар терма жамоасининг ҳеч бир ўйинчиси ҳозир тайёр эмас, сабаби улар катталар футболига ўтиш жараёнини охиригача амалга оширишмади. Чунки Ҳусанов фақатгина Беларусга кетгани учун эмас, балки ота-онасидан кетгани сабаб ҳам ўсди ва кучайди. Инсон, айниқса ёш бўлса ва оиласидан узоқ бўлса, бу унга мустақилликни ўргатади.

Яққол мисол – БААдан Омар Абдулраҳман. У ҳали ҳам Амирликларда ўйнаётган бўлса керак. Бу ўйинчи ақлбоварқилмас истеъдод эгаси ва у ёшлигида фаолиятининг чўққисига чиққан пайт, унга "Манчестер Сити"га йўл олишни тавсия қилишди (Омар ўйнаган "Ал Айн" ва "Сити"нинг хўжайинлари битта оиладан). У таклифни рад этди, сабаби ўзи ўрганган атроф-муҳитдан кетишга журъат қилмади. Дўстлар, қариндошлар, ҳолат – буларнинг барчаси уни тўхтатди ва ҳатто кўрикка ҳам бормади. Бу бизнинг ўйинчиларимизга ҳам тегишли: барча ҳам бундай қарорга келишга тайёр эмас.




- Ҳозирда Россия клубларига ўтиш ўзбек футболчилари учун олдингидек актуал эмас ва Суперлигадан тўғри Европага кетиш мумкин деган фикр бор. Бу борада нима деб ўйлайсиз?

- Агар Россия ва Беларусни таққосласак, ўз-ўзидан Россия чемпионатининг даражаси анча юқори. Биз ҳозир сиёсат ҳақида эмас, футбол ҳақида гапиряпмиз. Ўйинчи ҳаттоки ҳозирда РПЛдаги шароитларда ҳам кучайиши мумкин. Футболчининг ўсиши жиҳатидан Россия сўзсиз ўзбек футболчилари учун трамплин. Доим ўз кучини камида бошқа ва кучлироқ чемпионатларда синаб кўриш, бошқа мураббийлар билан ишлаш фойдали. Бошқа лигаларни, масалан Сербияни кўриш мумкин. Асосийси, футболчининг ўз кучини бошқа шароитларда синаб кўриши.

- Ҳозирги ёшлар авлоди (U-20 ва U-23 терма жамоалари) сўнгги вақтлардаги энг иқтидорлиларими?

- Агар сўнгги ёшларни таққосласак, 1995-1996 йиллардаги авлод яхши эди: Ҳамдамов, Шомуродов, Ашурматов, Шукуров, Комилов. Аммо, афсуски, уларнинг барчаси ҳам ўз имкониятларидан фойдалана олишмади. Ҳозирги ёш футболчилар авлоди уларнинг мисолларига қараб, хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилишлари керак.

Мен Ҳамдамовни ҳам инсон, ҳам ўйинчи сифатида яхши кўраман, аммо у ўз имкониятларидан фойдалана олмади. Жамоа жаҳон чемпионатида ўйнаганда, у Шомуродовдан кучлироқ эди. Аммо, Элдор гарчи бундан ҳам кўпроғига қодир бўлса бўлган бўлса ҳам, ўз интилувчанлиги ва меҳнати сабаб ҳозирги даражасига эришди. Бу Ашурматовга ҳам тегишли – ҳа, у ҳозир "Рубин"да, аммо уни бошида МФЛга олишди. Клуб шунчаки мавсум сўнггига кўра РПЛга қайтди. Масалан, Акром Комиловни "Лейпциг"га бир қадам бўлган "РБ Зальцбург" кузатганди. Афсуски, унга тезлик етишмади, бошқа жиҳатлари эса яхши эди. Кимдир ҳозирги авлодга шундай мисол борлигини ва сизлар уларнинг хатоларини такрорламаслигингиз керак дейиши керак. 1993 йиллардагиларда ҳам яхши жамоа бор эди: Сергеев, Машарипов, Искандеров. Аммо, улардан ким ўзини қаердадир кўрсатди? Уларга барча ҳурматни саклаган ҳолда, бу Осиё клублари даражаси ва ҳатто улардаги энг зўрлариники ҳам эмас.

- Яқин келажакдаги режаларингиз?
- Мени иккита Осиё кубоги кутмоқда: январь-февралда катталар, апрель-майда 23 ёшгача бўлганлари. Шундай экан, майгача қиладиган ишларим бор. Кейин эса нима бўлишини кўрамиз. Қандайдир режалар ва иш вариантлари бор, аммо улар ҳам гапирмайман. Ҳозирча ўзимни Қатар футбол ассоциациясида кўряпман. ФИФА турнирларига келсак, у ерда яна ишлашга умид қиламан.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика