UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  1 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  26 18:30Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 1:1 (Матнли трансляция)  7 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  3 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  18 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  27 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  7

"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков Янгиликлар

"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков

Куни кеча "Андижон" жамоаси бош мураббийлигидан кетган мутахассис Александр Хомяков клубга омад тилади.

"Андижон"га чин кўнгилимдан омад ва муваффақият тилаб қоламан! Умид қиламанки, Андижонда бундан кейин ҳам футбол ривожланишда, клубни эса нафақат мамлакатда, балки халқаро ареналарда ҳам таний бошлашлари давом этади. 

Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат айтмоқчиман. Айниқса, Ўзбекистон Кубоги финалида бирга бошдан ўтказган ҳис-ҳаяжонларни умрбод эсимдан чиқара олмайман. Ўша муваффақият сизларнинг кўмагингиз орқали амалга ошди, дея ҳеч иккиланмай айтмоқчиман. Барчангизга раҳмат! Сизлар дунёдаги энг зўр фанатсизлар! 

Шак-шубҳасиз, бутун мураббийлар штаби, тиббий ходимлар, маъмурлар, матбуот хизмати вакиллари, U-21 ҳамда U-19 мураббийлари, академия мураббийлари, майдонни парваришлаб келаётган ходимлар, ошпазлар, барча ишчиларга ва умуман ўтган вақт мобайнида мени қўллаб-қувватлаб келган ҳамма инсонларга миннатдорлик билдириб қоламан. Майдондаги натижаларга ҳамма бирдек дахлдор бўлди, деб баралла айта оламан. 

Футболчиларга раҳмат. Уларнинг ҳар бирини қадрлайман ва фурсатдан фойдаланган ҳолда иш жараёнида кимларгадир қаттиқ гапирган, дилини оғритган бўлсам, узр сўрайман. Барча ҳаракатлар майдонда яхши натижаларга эришишга қаратилганди. Кейинги ўйинларда клубга омад тилаб қоламан.

Дарҳақиқат, Андижон вилояти раҳбарияти, "Ўзавтосаноат” АЖ директорлар кенгашига менга билдирилган ишонч учун алоҳида миннатдорлик билдириб қоламан. "Андижон"дек клубни бошқариш мен учун ҳақиқий шараф бўлди. Омон бўлинглар!”, – деди Хомяков.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Александр Хомяков жамоага 2022 йилнинг 15 декабрь куни расман бош мураббий этиб тайинланди ва шу кунга қадар чемпионат ва Ўзбекистон Кубоги баҳсларида ҳаммаси бўлиб 72 та ўйинда жамоани бошқарди. Шундан 26 ғалаба, 21 дуранг ва 25 мағлубият қайд этилди. Унинг бошчилигида тўплар фарқидаги кўрсаткич бўйича 95 та гол урилган ва 85 та тўп ўтказиб юборилган. 

Хомяков бош мураббийлигида "Андижон" клуби ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. 2023 йилда Суперлигада йилнинг рамзий жамоасида энг яхши мураббий дея эътироф этилди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика