UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  0 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  9 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  13 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Ҳоланддан ноёб рекорд. Ундан олдин фақат Кейн бу ишни қила олган Янгиликлар

Ҳоланддан ноёб рекорд. Ундан олдин фақат Кейн бу ишни қила олган

"Манчестер Сити" Англия Премьер-лигасининг 27-турида "Тоттенхэм"ни мағлуб этди.

Учрашув “шаҳарликлар”нинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона гол ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд томонидан урилди.

Бу ўйин "Манчестер Сити" ҳужумчиси учун алоҳида аҳамиятга эга бўлди, дея хабар берди "WhoScored". "Тоттенхэм" дарвозасига гол уриб, у АПЛдаги ноёб рекордни такрорлади.

Норвегиялик футболчи Премьер-лига тарихида уч мавсум уйда ва сафарда 10 ва ундан ортиқ гол урган иккинчи футболчига айланди. Бунгача фақат “Тоттенхэм”да ўйнаган Ҳарри Кейнгина шунга ўхшаш натижага эришган эди.

Умуман олганда, 24 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча турнирларда 36 ўйин ўтказиб, 28 та тўп киритди. АПЛда унинг ҳисобида 20 та гол бор. Норвегиялик футболчи АПЛ тўпурарлари пойгасида "Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салоҳдан 5 та гол ортда қолган ҳолда, иккинчи ўринда бормоқда.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика