Ҳоланд МЮга қарши ўйин учун "L’Equipe" томонидан 10 баҳога лойиқ кўрилди
03 окт 2022 12:42
Янгиликлар
Ҳоланд МЮга қарши ўйин учун "L’Equipe" томонидан 10 баҳога лойиқ кўрилди
У бу баллни олган газета тарихидаги 14-футболчи.
Франциянинг "L’Equipe" газетаси Эрлинг Ҳоланднинг "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндаги ўйинига юқори баҳо берди.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси АПЛ дербисида (6:3) хет-трик қайд этди.
Норвегияликнинг ҳаракатлари максималл 10 балл билан баҳоланди. Газета тарихида бор-йўғи 13 нафар футболчи энг юқори баҳога эришган.
Ушбу рўйхатга бунгача Франк Созе (1988 йил), Брюно Мартини (1988), Олег Саленко (1994), Ларс Виндфельд (1997), Лионель Месси (2010, 2012), Роберт Левандовски (2013), Карлос Эдуардо Алвес (2014), Неймар (2018), Душан Тадич (2019), Лукас Моура (2019), Серж Гнабри (2019), Килиан Мбаппе (2021) ва Альбан Лафон (2022) кирган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар