UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  2 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  1 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  1 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  17 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  8 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  43 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  70 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  127 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1043 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  20 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16

Ҳоким кубоги. “Ёзёвон-Лочинлари” дастлабки учрашувда ғалаба қозонди Янгиликлар

Ҳоким кубоги. “Ёзёвон-Лочинлари” дастлабки учрашувда ғалаба қозонди

Фарғона вилояти “Ҳоким кубоги-2019” мусобақаси “D” гуруҳи 1-тури доирасида “Ёзёвон-Лочинлари” (Ёзёвон) ва “Уз Донг Янг Ко” (Андижон) жамоалари тўқнаш келишди.

Бугун Ёзёвон туманидаги “Марказий” стадионда Фарғона вилояти “Ҳоким кубоги-2019” мусобақаси “D” гуруҳи 1-тури доирасида “Ёзёвон-Лочинлари” (Ёзёвон) ва “Уз Донг Янг Ко” (Андижон) жамоалари тўқнаш келишди. Учрашув ҳар икки жамоа аъзоларининг фаол ҳаракатлари билан бошланди.



Ўз мухлислари қаршисида ўйнаётган ёзёвонликлар дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумкор ўйин намойиш эта бошладилар. Биринчи бўлим ўрталарида меҳмонларнинг 3-рақамли футболчиси Азизбек Махмудов ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточка билан огоҳлантирилиб, майдонни тарк этди. Орадан 10 дақиқа ўтиб учрашувда ҳисоб очилди. “Ёзёвон-Лочинлари”нинг ёш футболчиси Асилбек Қаюмов қанотдан узатиб берилган тўпга боши билан зарба бериб меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди – 1:0 Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунига етди.



Учрашувнинг иккинчи бўлими ҳам муросасиз беллашувларга бой бўлди. Ҳар икки жамоа вакилларида ҳам бир нечта қулай имкониятлар юзага келган бўлсада, яна мезбонлар гол уришнинг уддасидан чиқишди. Бу сафарги гол ёзёвонликларнинг ёш футболчиси Абдумалик Исмоилов ҳисобига ёзилди – 2:0. Иккинчи бўлим сўнгида меҳмонларда ҳам гол уриш учун қулай имкониятлар юзага келган бўлсада, самара келтирмади. Учрашув шу тариқа Салимжон Зокиров бош мураббийлигидаги “Ёзёвон-Лочинлари”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.    




Фарғона вилояти “Ҳоким кубоги-2019”. “D” гуруҳи.
1-тур.
“Ёзёвон-Лочинлари”-“Уз Донг Янг Ко” – 2:0 (1:0)  
Ҳакамлар: 
Мухаммадсултон Фозилов, Махмуджон Рустамов, Шахбоз Вахобжонов.
Назоратчи – Э.Орипов.
Голлар: Асилбек Қаюмов (1:0), Абдумалик Исмоилов (2:0)
“Ёзёвон-Лочинлари”: Шахбозбек Мадаминов, Хусанбой Ғаниев, Каримберди Мамадалиев, Мирзохид Мирзамаҳмудов, Шахбоз Абдурахмонов, Бунёдбек Абдуманнонов (Абдумалик Исмоилов), Зохидбек Исмоилов, Мақсадбек Ибрагимов (Абдумутал Абдурахмонов), Асилбек Қаюмов, Мухаммаддиёр Ҳакимов, Озодбек Акбаров.
Захира: Давлатбек Икромжонов, Асадбек Акромов, Мухаммаджон Акромов, Жасурбек Отахонов, Обиджон Азизов, Наимжон Юсуфжонов.
"Уз Донг Янг Ко":  Жасур Собиров, Жавохир Ортиқмирзаев, Азизбек Махмудов, Сардор Маъруфжонов, Оятилло Собиров, Мухаммадкарим Тоиров, Мухаммадиброхим Ўлмасов, А.Абдурахимов, Н.Нуриддинов, С.Ғуломжонов, Қувончбек Келдибоев.  
Захира: Иззатбек Абдулхонов, Жамшидбек Давронов, Илхом Ғуломов, Абдулазиз Азизуллаев, П.Комилжонов, Исломбек Неъматов, Асдбек Абдужалилов


Бекзод Толибов тайёрлади


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика