UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Эксклюзив: "Манчестер Сити" "Ланс"га расмий таклиф билан чиқди, Ҳусановнинг нархи янада ошди  0 01:26Неймар "Ал Ҳилол"га қимматга тушди  1 01:00Расман: Амад Диалло шартномани узайтирди  0 00:35Улар яна бирга бўлишади: Каземиро Саудия томон йўл олмоқда  2 00:12Роналду фаолиятидаги 917-голини урган ўйинда "Ал Насср" иродали ғалаба қайд этди  2 23:58Англия Кубоги: "Эвертон" - "Питерборо" ўйинида ота ва ўғил бир-бирига қарши ўйнайдими?  1 23:27Расман: АПЛ клуби ўйин куни бош мураббийни истеъфога чиқарди  0 23:13"Бухоро" мавсумни қайси стадионда бошлаши аниқ бўлди  1 23:06Испания Суперкубоги. "Реал" - "Мальорка" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 22:50"Барселона": Шкафлар сотилади  10 22:33"Астон Вилла" 150 йиллик юбилейига атаб либос тақдим қилди  0 22:09Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футзалда Хитойдан устун келди  2 21:50"Милан"нинг қишки трансферлар ойнаси вақтидаги асосий мақсади ким бўлади?  1 21:30Тили сабабли Лапорта ишдан кетиши мумкин  6 21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Уҳдуд" баҳси асосий таркиблари маълум!  6

Ҳисобланмаган голлар ва баҳсли четлатишлар — Суперлига 14-туридаги ҳакамлик хусусида Янгиликлар

Ҳисобланмаган голлар ва баҳсли четлатишлар — Суперлига 14-туридаги ҳакамлик хусусида

Экспертимиз томонидан ҳакамлар чиқарган қарорлар таҳлил қилиб берилди.

Ҳакамлар бўйича экспертимиз, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф" Telegram канали асосчиси) Суперлиганинг 14-турида рўй берган баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

1. "Сурхон" – "Олимпик" 



Пенальти тўғри белгиланди. "Олимпик" ҳужумчиси тўпга биринчи тегди, шундан сўнг дарвозабон уни йиқитди. Ҳужумчи томонидан симуляция аломати йўқ. Тўп қоидабузарлик вақтида ўйинда эди, шунинг учун ҳакамнинг қарори тўғри.


2. "Сурхон" – "Олимпик" 




 

Иккинчи сариқ карточка тўғри кўрсатилган. Тактик қоидабузарликларни баҳолашда қоидани бузган футболчи ҳисобга олинмайди. Ҳимоячи хавфли ҳужумни ("4 га 2") бузиб қўйган деб ҳисобланади. Бу умидли ҳужумнинг бузилиши ва ҳаққоний сариқ карточка.


3. "Сурхон" – "Олимпик" 






"Сурхон" ҳужумчисининг ҳаракатларида симуляция ва ҳакамни алдашга уриниш яққол кўринган. Қарор тўғри қарор чиқарган, аммо симуляция учун огоҳлантирмаган.


4. "Пахтакор" – "Динамо"





Эпизод мутлақо тушунарсиз. "Пахтакор" дарвозаси томон пенальти белгиланишига ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман. Такрорлар вазиятни аниқ баҳолашга имкон бермаяпти. Ўйинчилар ўртасида минимал тегинишлар бўлган. Агар VAR'да фақат шу такрорий лавҳа мавжуд бўлса, мен ўйинга аралашиш учун ҳеч қандай асос кўрганим йўқ.


5. "Пахтакор" – "Динамо"




 

Катта эҳтимол билан ҳакам ўзаро курашаётган икки футболчи билан юзага келган ҳолатда тегинишни умуман кўрмаган. Менимча, оёқлар билан боғлиқ қоида бузилиши бор, лекин бу жарима майдончаси ташқарисида содир бўлди. "Пахтакор" фойдасига жарима зарбасини белгилаш ва "Динамо" футболчисига истиқболли ҳужумни бузгани учун сариқ карточка кўрсатиш керак эди.


6. "Пахтакор" – "Динамо"



 

Назаримда, голнинг бекор қилиниши – хато. УEФАнинг бу борадаги сўнгги тавсиялари қуйидагича: ҳар бир тегиниш ҳам фоль эмас. Албатта, Ўзбекистонлик ҳакамларга бериладиган тавсияларда бундай бўлмаслиги мумкин, аммо Россия ва Европада бундай гол ҳисобланарди. Тўп учун курашда минимал тегиниш қоидабузарликка сабаб бўла олмайди.


7. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 




VAR қарори тўғри. Ўйиндан ташқари ҳолат бор, ҳамма нарса чизиқлар орқали аниқ кўринмоқда. Пас қаерга кетаётгани муҳим эмас, асосийси, ўйинчиларнинг пас олдидан эгаллаб турган жойи.


8. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 



 

"Алё, рэф!" канали кўпчилик экспертларнинг фикрича, ҳакам сариқ карточка кўрсатиши мумкин эди. Ўйинчи биринчи навбатда тўпга ўйнагани муҳим, у томонидан қўшимча ҳаракат ёки атайин қилинган қўполлик йўқ эди. "Контакт" пастда рўй берди. Аммо қизил карточка кўрсатиш учун ҳам мезонлар мавжуд (бутса очиқ қисми билан қўполлик қилиш, жароҳат етказиш эҳтимоли).


9. "Қўқон-1912" – "Нефтчи"



 

Пенальти тўғри белгиланди. Қўқонлик ҳимоячининг қўли одатий ҳолатда эмас ва тана ҳажми сезиларли даражада кенгайтирилган.


10. "Қўқон-1912" – "Нефтчи"




 

"Нефтчи" футболчиси тўп учун курашмасдан қўпол қоида бузилишига йўл қўйган. Бутса очиқ қисми билан тўпни ўйнашга ҳаракат қилмаган, аксинча, рақибни тиззасига зарба берган. Қоидабузарлик тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ. Қарор тўғри қабул қилинган.


11. "Қўқон-1912" – "Нефтчи"



 

Бу гол ҳисобланмаслиги керак эди. "Қўқон-1912" футболчилари қоидабузарлик жойидан 6-7 метр масофада жарима зарбасини амалга оширишди. Ҳакам стандартдан сўнг дарҳол ҳуштак чалиши ва ўйинчилардан тўпни тўғри нуқтадан ўйинга киритишни сўраши лозим эди. Шу билан бирга, агар карточка кўрсатилмаётган бўлса, ҳужум қилувчи томон ҳакамнинг ҳуштагини кутиши шарт эмас. Дарвозага бевосита яқин жойда қоидабузарлик содир бўлган бўлса, тўпни айнан ўша ерга қўйиш керак.


12. "Насаф" – "Навбаҳор"



 

Ҳакамнинг қарорига қўшиламан: "Насаф" футболчиси тўп учун курашган, сирпанган ҳолда "подкат" ташланган (парвоз фазаси йўқ эди), "контакт" пастки қисмда содир бўлган. Бу қизил карточка эмас.


13. АГМК – "Металлург"



 

"Алё, рэф!" канали экспертларининг фикрича, бу қоидабузарлик сариқ карточкага тортади. АГМК футболчиси дастлаб тўпга ўйнаган, у томонидан қўшимча ҳаракат ёки атайин қилинган қўполлик йўқ эди. "Контакт" нуқтаси – пастки қисм. Ўйинчи томонидан ортиқча куч ёки тажовуз ишлатилмаган. Ҳакам қизил карточка кўрсатиб, хатога йўл қўйган.


Бонус: "Пахтакор" – "Динамо"

Ушбу эпизод учрашув видеолавҳасидан ўрин олмаган. Бизнингча, "Динамо" футболчиси сариқ карточкага лойиқ эди. Шуни таъкидлаш керакки, ҳакамнинг ҳаракатларида изчиллик йўқ. Бу ўйинда ҳакам "Пахтакор" футболчисига худди шунга ўхшаш қоидабузарлик учун сариқ карточка кўрсатган, аммо бошқасида бундай қилмаган.  




Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика