Here we go! "Манчестер Сити" сардори "Милан"га ўтмоқда
22 янв 2025 19:20
Янгиликлар
Here we go! "Манчестер Сити" сардори "Милан"га ўтмоқда
"Манчестер Сити" клуби қишки трансфер ойнасида нафақат янги ўйинчиларни олиб келиш, балки кетказишда ҳам фаол бўлмоқчи.
Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Милан" клуби "Манчестер Сити" сардори Кайл Уокер билан шартнома имзолаш борасида келишувга эришди.
Миланликлар ҳимоячини 2025 йилнинг ёзига қадар кейинчалик сотиб олиш мажбуриятисиз ижарага олишади. Келишувга кўра, Уокернинг маошини "Милан" қоплайди.
Футболчи тез орада Италияга учади ва тиббий кўрикдан ўтади. "Шаҳарликлар" сардори янги чақирувга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола жамоаси яқиндагина икки ёш марказий ҳимоячилар Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейсни сотиб олган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар