UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  0 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  2 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  2 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  4 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  3 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0

Ҳарбийлар кубоги Олий суд жамоасида Янгиликлар

Ҳарбийлар кубоги Олий суд жамоасида

Теглар :  олий суд
11-25 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати ва Тошкент гарнизони терма жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича мусобақа ўтказилди.

Ҳар йили ҳарбийлардан тузилган жамоалар ўзаро муросасиз баҳс олиб боришлари яхши анъанага айланган. Ўтган йилдан эътиборан ушбу турнирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди жамоаси ҳам таклиф этилмоқда. Қизиғи шундаки, айнан ана шу жамоа финалда Тошкент ҳарбий округи жамоасини 2-0 ҳисобида енгиб, бош совринга сазовор бўлганди.

Шу боисдан, жорий йилдаги мусобақада ҳарбийлар совринни ўзларига қайтариб олишга уринишларини кутиш ўринли эди. Аммо Олий суд ходимлари бу сафар ҳам рақиблардан устун эканликларини исботлашди.

Турнирнинг дастлабки босқичида жамоалар тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда тўп тепишди. Раҳимжон Обидов бошчилигидаги Олий суд жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Сўнгра чорак финалда Тошкент ҳарбий округи (1-0), ярим финалда Марказий ҳарбий госпиталь (4-2) жамоаларини енгиб, финалга чиқди. Олий суд ходимлари ҳал қилувчи баҳсда Алоқачилар бригадаси (2-0) устидан зафар қучиб, мусобақа ғолибига аталган кубокни ўзларида сақлаб қолишга эришдилар.

- Энг муҳими, юртимизда турли соҳа вакиллари соғлом турмуш тарзига ошно бўлиб, бўш вақтни мазмунли ўтказишлари кенг тус олган анъанага айлангани барчамизни қувонтиради. Бизни ушбу турнирга таклиф этганларга ва майдонда муросасиз баҳс олиб борганларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Йигитларимиз мунтазам машқ қилиш ҳар қандай оғир вазиятларда ҳам енгилмасликка замин ҳозирлашига яна бир бор амин бўлишди, - деди Раҳимжон Обидов.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика