UZ

Сўнгги янгиликлар

00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  0 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  3 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  14 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  11 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  4 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  9 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  32 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  10 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  7

Ҳамиджон Актамов: "Ғолиблар муҳокама қилинмайди" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Ғолиблар муҳокама қилинмайди"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган қолдирилган АГМК - "Қизилқум" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.



"Жуда қизиқарли ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам сўнгги дақиқага қадар ҳужумкор футбол кўрсатди. Яхши вазиятлар яратдик ва ғалаба қозондик. Ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Бугун ғалаба қозонмасак бўлмасди, кетма-кет дуранглар қайд этдик. Ўтган турда ҳам ўз майдонимизда дуранг ўйнагандик. "Чуқур"дан чиқиб кетишимиз керак эди. Футболчилар ўзларини қўлга олишди ва руҳан тайёр эдилар", - дейди Актамов. 

- Ўтган мавсумдаги жамоа билан бу йилгисининг фарқи катта. "Қизилқум"да айнан нимани ўзгартирдингиз?
- Ҳимояда озгина ўзгариш бўлди, ҳужумда ҳам озгина ўзгариш бўлди. Ҳужум ўзини у қадар оқламаяпти. "Ғолиблар муҳокама қилинмайди" дейишадику.

- Беҳруз Садиллоев захирадан тушиб яна захирага олинди. Бунга сабаб нима?
- Бу тактик ўзгариш эди.

- Ўтган турда ҳам "Қизилқум" ҳужумкор ўйин кўрсатганди, бугун ҳам шундай бўлди. Танаффусдан кейин жамоа жуда шиддатли футбол кўрсатмоқда, мавсум охиригача мана шу темпни ушлаб қола оладими?
- Шунга ҳаракат қиламиз. Ҳозир бир гап айтсам баҳонага ўхшаб қолади. Бир ой танаффус бўлди ва фақат машғулот ўтказдик.

- Ойбек Қиличев жамоани тарк этди. Ёзги танаффусда қандай ўзгаришлар бўлади?
- Қиличев жамоа билан бирга. У бироз шамоллагани учун қайдномага киритилмади. Олдинда яна иккита ўйин бор шундан кейин трансфер ойнаси очилади.

- Узунқулоқ гапларга қараганда Ватсадзе, Кухианидзе ва Қиличев ёзда кетар экан...
- Футболда ҳозир гапхона бўлиб қолган. Ҳамма гапираверади. Ҳозирча бу футболчилар биз билан бирга. Биринчи даврадан кейин футболчи қоладими ёки мураббий қоладими, ҳали ҳеч нарса аниқ эмас. Агар вазифани бажарсак барчаси яхши бўлади.

- Охирги ўйинларда 3-4-3 тактик схемасини қўлладингиз ва бугун бу ўз самарасини берди. Кейинги турда ҳам шундай ўйнасизларми?
- (кулади) бу жамоа ички сири. Ҳозир мен сизга ҳаммасини айта олмайман, олдинда яна ўйинлар бор.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика