UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   5 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  7 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  4 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  12 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  14 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1

Ҳакимжон Файзиев: “Фарғона футболини ривожлантириш учун енг шимариб ишга киришганмиз” Янгиликлар

Ҳакимжон Файзиев: “Фарғона футболини ривожлантириш учун енг шимариб ишга киришганмиз”

Сўнгги йилларда Фарғонада оммавий футбол ривожланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Фарғона футбол федерацияси томонидан профессионал ва ҳаваскор жамоалар ўртасида турли мусобақалар ўтказилиши одатга айланди.

Масалан, йил бошида “Ҳоким Кубоги-2017”, “Наврўз Кубоги” каби турнирлар юқори савияда ташкил этилди.

Мутахассислар Фарғона вилоят футбол федерациясини Республикамизнинг етакчи федерацияси сифатида эътироф этишлари ҳам бежиз эмас.

10 августдан Фарғонада Ўзбекистон биринчилиги, иккинчи лига баҳсларнинг иккинчи даврасига старт берилди. Мавсумнинг иккинчи қисми ҳам юқори даражада бошланди. Фурсатдан фойдаланиб, Фарғона вилояти футбол федерацияси биринчи вице-президенти Ҳакимжон Джураевич Файзиев билан қисқача суҳбатлашдик.

Кези келганда, Ҳакимжон Файзиев шу йилнинг июнь ойида Фарғона вилояти футбол федерацияси биринчи вице-президенти лавозимига тайинланганини айтиб ўтиш жоиз.

– Фарғона футболи мамлакатимизда ўз ўрнига эга десам, муболаға бўлмайди, деб сўз бошлади Ҳакимжон Файзиев. – Шуни инобатга олган ҳолда вилоятимизда оммавий футболни янада ривожлантириш йўлида энг шимариб ишга киришганмиз. Бу борада вилоятимиз ҳокими, Фарғона футбол федерацияси президенти Шуҳрат Мадаминович Ғаниев бизни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Фарғонада футболнинг ривожланишида у кишининг ҳиссалари катта.

Қолаверса, Футбол федерацияси ходимлари, Фарғона футбол федерацияси масъул котиби Шаҳобиддин Тешабоев менга яқиндан ёрдам бериб келмоқда.

– Фарғонада иккинчи лига баҳслари ўзининг қизғин палласига кирди. Вилоят биринчилиги ҳақида ҳам маълумот бериб ўтсангиз?


– Бу йил иккинчи лигабаҳслари 19 май куни бошланди. Унда  22 та жамоа иштирок этмоқда. Жамоалар икки минтақага бўлинган ҳолда ўйинларга киришишди. Ҳар икки минтақада кураш қизғин кечмоқда. Учрашувларни – Олимжон Тўйчибоев, Равшан Кападзе, Шохрух Аъзамов, Санжар Раҳмонов, Қаҳрамон Собиров, Нодиржон Тошматов, Азиз Толипов, Жавоҳир Ҳакимов каби Республикамизнинг кузга кўринган ҳакамлари бошқариб боришмоқда.

Ўйинларнинг ҳар бири қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтмоқда. Стадионга мухлислар ташрифи ошди. Айрим туманларда ўйинни томоша қилиш учун бир неча минг нафар ишқибозлар стадионга келмоқда. Бу албатта бизнинг ютуғимиз.


– Тан олиш лозим, айрим вилоятларда иккинчи лига ўйинлари ўтказилаётгани йўқ. Лекин Фарғона вилоят биринчилигида 22 та жамоанинг иштирок этиши таҳсинга лойиқ. Бунга қандай эришилди?

– Юқорида айтиб ўтганимдек, вилоятимиз раҳбари Шуҳрат Мадаминович Ғаниевнинг ташаббуслари ва қўллаб-қувватлашлари натижасида шундай ютуқларга эришдик. Вилоятимизнинг ҳар бир туманидан биттадан жамоага мусобақада қатнашиши учун вилоят ҳокимлиги томонидан бадал пули тўланди. Афсуски, бу ғамғўрликдан вилоятимиздаги ҳамма туман ҳокимликлари ҳам оқилона фойдаланишмади.

– Маълумки, йил бошида Фарғонада “Ҳоким Кубоги-2017” мусобақаси юқори даражада ташкил этилди. Ундан кейин “Наврўз Кубоги-2017” баҳслари бўлиб ўтди. Иккинчи лига ўйинлари ҳам қизғин паллага кирган. Йил якунига қадар Фарғона футбол федерацияси томонидан яна бирор мусобақа ўтказиладими?


– Яна битта турнирни ташкил этишни режалаштирганмиз. Яқин кунлар ичида вилоят Кубоги баҳсларига старт берилади. Ушбу мусобқада иккинчи лигада қатнашаётган жамоалар иштирок этишлари мумкин.

Кези келганда шуни айтишим жоизки, Федерация томонидан янги ишга қўл урилди. Аниқроғи, селекция ишлари билан кенг миқёсда шуғуллана бошладик. Туман ва шаҳарларда бўлиб ўтаётган ўйинларга бориб, жамоалар сафида тўп сураётган 1999, 2000, 2001 йилда туғилган иқтидорли футболчиларнинг рўйхатини тузиб чиқяпмиз. Ҳозирга келиб улар сони 70 нафарга етди. Ушбу ёш футболчиларни мунтаззам равишда кузатиб борамиз ва янги йил арафсида уларни Олий ва биринчи лига клублари синовига юборамиз.  Мураббийлар ишончини оқланаган ёш ўйинчилар профессионал жамоалар сафига ўтишади.

Умуман олганда, Фарғона футбол федерациясининг ягона мақсади вилоятимиз футболининг ривожлантириш, терма жамоаларга муносиб номзодларни етказиб беришдир.

Аброр Деҳқонов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика