UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Ҳаким Фузайлов: "Дўстлик"нинг ўйинида мураббий имзоси кўрина бошлаган" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Дўстлик"нинг ўйинида мураббий имзоси кўрина бошлаган"

Про лига 12-туридан ўрин олган "Дўстлик" – "Хоразм" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида қатнашди

– Ўйин ҳақида

– Йигитларга шундай иссиқда ўйнашганига раҳмат айтаман. Ўйин темпинини ҳам ушлаб беришди. Устунлик бизда бўлди. Бугун энг муҳими ғалаба қозондик. Турнир жуда қизиқ кечмоқда. Муҳими ҳали Про лига узоқ давом этади. Муҳим ўйинлар олдинда.

– Бугунги рақиб ҳақида нима дея оласиз?

– Улар жуда кучли эди. Ўтган турда Про лига пешқадамига қарши қандай ҳаракат қилишганини кўрдик. "Бухоро"га қарши зўр ўйин кўрсатишди. "Дўстлик" мураббийини яхши биламан, жамоада унинг имзоси кўрина бошлаган. Жамоа футбол ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Тўпни кўпроқ назорат қилишни режалаштиргандик. Умуман олганда йигитлар яхши ҳаракат қилишди.

– Учрашувнинг соат 17:00 да бошланиши нормал ҳолатми?

– Бу нормал эмас. Бизнинг чипталар маълум бир вақтга олингани сабаб ўйинни вақтлироқ бошлашга тўғри келди. Тошкентда Хоразмчалик иссиқ эмаслиги фойдамизга ишлади. Хоразмда бу вақтда ўйинни бошлаш иложсиз эди. Инсон организми бир хил, иссиқда ҳаракат қилиш қийин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика