Италиялик ҳакам Никола Риццоли "Атлетико" - "Барса" жавоб ўйинида хато туфайли мадридликлар дарвозаси томон пенальти белгиламаганини тан олди.
"Афсуски, ўша вазиятда ҳимоячининг оёғи чизиқдан ташқарида турганди. Агар янги технологиялар бўлганда мен бундай хатоларга йўл қўймасдим. Йўл қўйган хатоим бригадамиз учун ёқимсиз бўлганидан афсусдаман", - дейди ҳакам.