"Гюндоганнинг етакчилик фазилатларидан мамнунмиз" — Хави

Sherzod Nurmatov
25 окт 2023, 21:20
Мутахассис футболчидан мамнун.

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес ярим ҳимоячи Илкай Гюндоганнинг мослашув жараёни ҳақида гапирди.

"Гюндоган мавсумни ажойиб бошлади. Биз унинг мослашиб кетганидан ва у олиб келган етакчилик фазилатларидан мамнунмиз. Илкай пауза қилишни билади ва бизга хотиржамлик беради. У ўзи орқали бошланадиган ҳар қандай ҳужумни яхшироқ қилади. Бундай ўйинчи шунчаки бебаҳодир", – деди мутахассис.

Гюндоган ўтган ёзда эркин агент сифатида "Барселона"га ўтганди. 33 ёшли хавбек жорий мавсум барча мусобақаларда 12 та ўйинда қатнашиб, 4 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Barca Universal