

"Яхши натижа, умуман олганда анча мазмунли ўйнаяпмиз. Бор кучимиз билан рақибларнинг прессингини енгиб ўтишга ҳаракат қилдик. Ўтган мавсумда "Саутгемптон"га қарши ўйинда қийналгандик, бу сафар эса анча нарса осон ўтди.
Айрим футболчиларим ўзининг яхши ҳолатида эмас, шунда ҳам кўплаб вазиятлар ярата олдик. Бирдам ўйин кўрсатдик. Барчаси чиройли кўринди.
Холандда кўплаб вазиятлар бўлди, чиройли гол урди. У биз учун ажойиб қурол бўлди, чунки у рақиб дарвозаси олдида катта хавф туғдирмоқда. Бундан мамнунман.
Жаҳон чемпионати стартига қадар турнир жадвали пешқадами бўлиб туриш жуда муҳим", - деди Гвардиола.


