Гвардиола нима учун Стерлинг кам ўйнаётгани сабабини айтди

Mirjalol Normatov
25 апр 2021, 14:32
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа вингери Раҳим Стерлингнинг кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани сабабини айтди.

"Раҳим - ажойиб футболчи, шундай бўлган ва бўлиб қолади. Ўтган мавсумдагиларга қараганда бу мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлаётганининг биргина сабаби бор. Фил ва Риёд айни дамда ажойиб ҳолатда. Бироқ имкон бўлиши билан у майдонда ўзининг сифатини намоён қила олади", - деди Гвардиола.

Ушбу мавсумда Стерлинг "шаҳарликлар" таркибида 42 ўйинда қатнашиб, 13 гол ва 11 ассист амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal