UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  6 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  35 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Гвардиола: "Нега биз 4та совринни ютишимиз керак?" Янгиликлар

Гвардиола: "Нега биз 4та совринни ютишимиз керак?"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг жорий мавсумда 4та соврин ютиш имкониятларига баҳо берди.

"Агар мухлислар 4та совринни истаётган бўлса, бу жуда яхши. Бироқ бу ҳақида гапирмайман, чунки мураббийлик тажрибам шундай деяпти: Агар чалғисанг, муаммолар бошланади.

Бизгача афсонавий жамоалар тўртта совринни ютмаган бўлса, нега биз буни уддалай олишимиз ҳақида ўйлашимиз керак?

"Ливерпуль" 1980, Моуриньюнинг "Челси"си, "Венгер"нинг "Арсенали" каби афсонавий жамоалар бўлган. Ҳеч ким бу натижага эришмаган.

Хатто Алекс Фергюсоннинг "Манчестер Юнайтеди" 4та соврин ютмаган, требл қайд этган, хатто требл ҳам жуда қийин вазифа.

Бизни "Кардифф"га қарши баҳс кутиб турибди. Бирин-кетин ўйинларда ғолиб чиқишимиз керак. Апрелда яна шу ҳақида сўрайсиз, мен эса "ҳа" ёки "йўқ" деб жавоб беришим керак, бироқ бунгача ҳали анча бор" - дейди Гвардиола.

"Манчестер Сити" лига Кубогида ғолиб бўлди, Англия Кубоги ярим финалида эса "Брайтон" билан ўйнайди, Чемпионлар лигаси чорак финалида "Тоттенхэм" билан куч синашади.

"Шаҳарликлар" АПЛ турнир жадвалида етакчилик қилаётган "Ливерпуль"дан 2 очко орқада, бироқ уларнинг захирасида битта ўйин мавжуд.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика