UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14

Гвардиола: "Мюллер ва Гётце қолади, Де Брюйне "Бавария"да бўлмайди" Янгиликлар

Гвардиола: "Мюллер ва Гётце қолади, Де Брюйне "Бавария"да бўлмайди"

"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Бундеслиганинг янги мавсуми олдидан журналистлар саволларига жавоб берди.

"Ҳеч бир клуб кетма-кет тўрт маротаба чемпион бўла олмаган, шу сабабли бу биз учун жуда яхши натижа бўлар эди. Аммо рақибларимиз жуда кучли. Нафақат "Вольфсбург", балки "Байер", "Шальке-04" ва икки "Боруссия" ҳам бор.

Трансфер режалар? Томас қолади, Марио ҳам, Де Брюйне эса "Бавария"да бўлмайди. Буни аввалдан билар эдим.

Рибери даволаняпти. У билан ҳар куни суҳбатлашяпман. Рибери тезроқ сафга қайтишига умид қиляпман.

"Барселона"га қарши Чемпионлар лигаси ярим финалида Хаби Алонсо бизнинг энг яхши ўйинчимиз бўлди. Ярим ҳимояда унга мос футболчи керак. Тьяго 100% тайёр бўлганида, ушбу жойда ўйнаши мумкин эди.

Дуглас Коста жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиши мумкин. Аммо энг яхши эмас, чунки энг зўр футболчи "Барселона"да ўйнайди" - дейди Гвардиола.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика