Гвардиола: "Манчестер Сити" бугун ўтган мавсумдаги даражасини кўрсатди"

Aslanov Jasurbek
23 сен 2018, 00:30
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 6-турида "Кардифф" устидан қозонилган ғалаба (5:0) ҳақида фикр билдирди.

"Ўйиндан кўнглим тўлди. Бешта гол урдик ва рақиб бизнинг майдонда вазият яратишига йўл қўймадик. Бугун ўтган мавсумдаги даражамизни кўрсатдик. Чоршанба куни муаммоларга дуч келди, аммо Чемпионлар лигасида кучсиз жамоалар йўқлигини унутмаслик лозим.

Олдинда ўйинлар кўп ва биринчи омадсизликдан сўнг ёрқин ғалабага эришганимиз жуда яхши бўлди. Гол уриш учун сабр керак.

Марезнинг дубли? Рияд бугун яхши ўйин кўрсатди. У жамоа учун кўп меҳнат қилади. Марезда ўзгача иқтидор ва гол сезиш қобилияти бор" - дейди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: mancity.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›