Гвардиола: "Агарда "Манчестер Сити" ғалаба қозона олмаса, инқирозда деб ҳисоблашади"

Mirjalol Normatov
26 дек 2023, 20:30
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ чемпионлиги пойгаси ҳақида гапирди.

"Бу бизнес шундай. Агарда ғалаба қозонмасанг, сенда ҳеч нима бўлмайди, ноль! Қанча кўп ғалабага эришсанг, сендан шунчалик кўп инқирозни кутишади. Шу вақт мобайнида ажойиб совринларга эга чиқдик.

Қачонки ғалабаларга эриша олмасанг, аслида бу нормал ҳолат бўлса-да, одамлар шубха билан қарашни бошлашади. Кўрамиз, нима бўларкин. Биз шу ўйинларда ҳам ўтган 8 йилгидаги даражамидаги каби кўриндик. Лекин юта олмаганимиз - инқироз, фалокат", - деди Гвардиола.

Қайд этиш керак, "шаҳарликлар" АПЛдаги сўнгги 6 ўйинида фақатгина бир марта ғалабага эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›