

"Соврин юта олишимизга доим ишонаман. Аммо агар фақат Эрлингга ишониб қоладиган бўлсак, биз Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмаймиз. Яхши ўйнаб, вазиятлар яратсак, унга голлар уришга ёрдам берсак, умид қиламанки мусобақада ғолиб чиқа оламиз.
Холанд бизда ҳужумчилар кўп бўлмагани учун жамоамизга келиб қўйшилди. Ва у бизнинг услубимизга мос туша олади.
Холанднинг алоҳида сифатлари бор, у муҳим ўйинларда муаммони ҳал қила олиши мумкин. Аммо биз яхши ўйнай олмасак, Чемпионлар лигасини ҳам, АПЛни ҳам юта олмаймиз", - деди Гвардиола.



