Гвардиола: "Агар Диас "Манчестер Сити"да ўйнашни истамаса, кетгани маъқул"
01 дек 2018 17:43
Янгиликлар
Гвардиола: "Агар Диас "Манчестер Сити"да ўйнашни истамаса, кетгани маъқул"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Браим Диаснинг "Реал"га ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумотга изоҳ берди.
"Ҳаммаси оддий - у бизга керак. "Манчестер Сити" Диас билан шартномани 4-5 йилга узайтирмоқчи. У қолиши учун ҳамма ишни қиламиз, аммо қарорни Браим қабул қилади. Агар у "Манчестер Сити"да ўйнашни истамаса, кетгани маъқул. Бунақаси бўлиб туради. Жамоани ўзгартириш вақти келган кўринади" - дейди мутахассис.
Диас 2016 йилдан бери "Манчестер Сити"да тўп тепади. Жорий мавсум 19 ёшли футболчи 5та учрашувда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар