Гути: "Месси энг иқтидорли, Роналду эса ўзини ўзи яратган"

Tolibjon Qosimov
5 апр 2019, 12:51
Айни пайтда "Бешиктош" бош мураббийи ёрдамчиси ҳисобланган "Реал" собиқ ярим ҳимоячиси Гути Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни солиштирди.

"Ким кучлироқ? Мен ҳар иккисини танлардим. Яқиндагина Мессини кучлироқ деб ҳисоблашимни ёзгандим, лекин қилган ишлари учун Роналдуни ҳурмат қиламан. У ажойиб ўйинчи.

Месси энг иқтидорли, Роналду эса - тўпурар ва ўзини ўзи яратган. Ишониб бўлмайди, аммо у Месси эрасида бешта "Олтин тўп"ни қўлга киритди. У "Реал"да жамоа учун қанчалик муҳимлигини кўрсатди", - дея Гутининг сўзларини келтирди "Marca" нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Marca.com