UZ

Сўнгги янгиликлар

22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  9 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   0 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  161 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  9 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1

Ғулом Ўрунов: “Бирдамлик ғалабамиз омили бўлди” Янгиликлар

Ғулом Ўрунов: “Бирдамлик ғалабамиз омили бўлди”

Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган “Андижон” – “Сўғдиёна” (3:0) учрашувидан сўнг мезбонларнинг таянч ярим ҳимоячиси бўлмиш Ғулом Ўрунов баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўтган турда “Бухоро”дан учралган аламли мағлубиятни тезроқ унутиб, ўз майдонимизда кечадиган қийин ўйинга муносиб равишда тайёргарликка кўргандик. Мухлисларимизни фақат ғалаба билан хурсанд қилишимиз шарт эди. Акс холда бизга кейинчалик яна қийин бўларди. Буни учрашув аввалида мураббийлар ҳам таъкидлаб ўтганди. Шу боис барчамиз бирдам бўлиб, харакат қилдик.

- Гарчи йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда, учрашув жамоамиз учун қийин кечди. “Сўғдиёна” ҳам яхши курашчан, жамоа сифатида шакллангани кўриниб турибди.  

- Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, бирдамлик ғалабамиз омили бўлди. Жамоамиз таркиби бу йил янгитдан ташкил топди. Аста-секин ўз ўйинимизни топиб бормоқдамиз. Шу ўринда бизни сафар ва уй учрашувларимизда ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб келаётган ашаддий ишқибозларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Уларнинг олқиши ҳам биз учун жуда муҳим.


“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика