Грэм Полл: «Моуриньо ҳакамларни ҳурмат қилмайди. 6 ўйинлик дисквалификация унга ёрдам бериши мумкин»

Narzulla Saydullayev
28 ноя 2016, 23:50
Собиқ ҳакам Грэм Полл «Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моуриньо ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Мосс Моуриньони четлатиб тўғри қилди. Моуриньо у сув идишини ғазаб билан тепганини барча кўрди.

МЮ мухлислари уларнинг мураббийига доим бошқалардан кескинроқ жазо берилишидан хафа бўлишлари мумкин, лекин ҳакамлар Моуриньонинг ҳаракатларига кўп бор беэътибор бўлишганди.

Моуриньо ҳакамларни ҳурмат қилмайди, ўтган йил ҳам Мосс Жозени четлатган эди.

Ҳакамлар ўз ишларини қилишади, энди FA ҳам ўз ишини қилиши керак. 6 ўйинлик дисквалификация ёрдам бериши мумкин», – деб ёзади Полл ўз колонкасида.

Португалиялик мураббий мавсумда иккинчи бор 2 ўйинлик дисквалификация олиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk