UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ-2 доирасидаги баҳсни бошқаради  0 17:18Баҳром Ҳайдаров: "Майдон ҳолатини ҳисобга олсак, комбинацион ўйин намойиш этиш қийин эди"  1 17:07Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  1 16:50"Кимгадир ёқар лола, ким атиргул шайдоси". Дунё юлдузлари қайси жамоаларга мухлислик қилади?  3 16:32Про лига. "Қўқон-1912" "Дўстлик" устидан қийин ғалабага эришди, "Машъал" "Хоразм" билан дуранг ўйнади  0 16:14Абдуқодир Ҳусанов Puma томонидан тақдим этилган бутсаларни намойиш этди  4 15:46Жоэль Кожо масаласи нима бўлди? "Динамо" вакиллари жавоб беришди  11 15:15Сан-Марино терма жамоаси ЖЧ-2026га йўл олиши мумкин. Қандай қилиб?!  8 14:41Хуан Мата "Сан-Диего" футбол клубига сармоя киритди  0 14:09"Реал" ўнг қанот ҳимоясида кимни ўйнатади?  2 13:40Месси ёки Роналду? Родри танлов қилди  15 13:25"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Бурхонов Мирали  0 12:38Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Навбаҳор" ва "Пахтакор" 4 нафардан йўқотишга эга  3 12:17Ламин Ямаль ЮНИСЕФ элчисига айланди  3 11:50Ван Нистелрой "Лестер"ни бошқармоқчи  1

Суперлигадаги илк аргентиналик футболчи Ўзбекистонга келиши, чемпионат даражаси ҳамда фаворитлар ҳақида фикр билдирди Янгиликлар

Суперлигадаги илк аргентиналик футболчи Ўзбекистонга келиши, чемпионат даражаси ҳамда фаворитлар ҳақида фикр билдирди

"Қизилқум"нинг аргентиналик футболчиси Гонсало Габриэль Риттако Ўзбекистон футболи ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Мавсум бошида барча жамоалар каби "Қизилқум" ҳам ўз таркибини сезиларли даражада кучайтирган эди. Шундай трансферлардан бири аргентиналик футболчи Гонсало Габриэль Риттако ҳисобланади. Ҳозирги кунда Суперлига жамоалари ёзги таннафусдалигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги дастлабки аргентиналик футболчи мавсумнинг иккинчи қисмига қандай тайёргарлик кўраётгани билан қизиқдик.


- "Қизилқум" жамоасидан сизга қачон ва қандай қилиб таклиф келиб тушди?

- Февраль ойида агентим қунғироқ қилиб, "Қизилқум" жамоасидан таклиф булаётганини айтди ва клуб мураббийи мени ўз жамоасида кутаётганини таъкидлади. Сўнгра ушбу таклифни қабул қилдим.

- Ўзбекистонга келишингиздан аввал юртимиз ҳақида қандай маълумотга эга эдингиз?

- Туғрисини айтсам, деярли ҳеч қандай маълумот билмасдим, чунки бу ерда дастлабки аргентиналик бўлганлигим учун бу мамлакат ҳақида кимдан сўрашни билмасдим. Аммо юртингиз ва футболингиз ҳақида изландим ва шу ерга келишга қарор қилдим.

- Айтиб ўтганингиздек, Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги дастлабки аргентиналик футболчисиз. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Ростини айтсам, бу ҳақда Ўзбекистонга келганимдан сўнг эшитдим. Бир куни аргентиналик журналист қўнғироқ қилиб, ушбу маълумотни менга айтганида, жуда ҳайрон бўлдим, чунки дунё буйлаб минглаб аргентиналик футболчилар фаолият олиб боришади. Яна шуни таъкидлашим керакки, бу ердаги биринчи аргентиналик футболчи бўлиш мен учун жуда катта шараф. Ўйлайманки, келгусида кўплаб юртдошларим ушбу мамлакатда фаолият олиб боришади. 

- Ўзбекистонда ярим мавсум тўп тепдингиз. Суперлига қандай таассурот қолдирди?

- Менга чемпионатингиз жуда ҳам ёқди, чунки бу ерда барча жамоалар чемпионлик учун курашмоқда. Ўйлашимча, Суперлига Осиёдаги энг кучли лигалардан бири ҳисобланади.

- Бўш вақтингизда нималар билан шуғулланасиз?

- Вақтдан унумли фойдаланган ҳолда жисмоний ҳолатимни яхшилашга ҳаракат қилмоқдаман, чунки асосий таркибдан жой олишим шарт. Дам олиш ҳақида ўйламаяпман, сабаби мавсум сўнгида дам олишга вақтим бўлади. Албатта, бу ўлканинг тарихий шаҳараларини зиёрат қилиш ниятидаман.

- Мендаги маълумотларга кўра, жамоадаги муҳит унчалик яхши эмас. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Бу жамоа менинг оилам ҳисобланади ва ҳар бир оиланинг ўз сирлари бўлади. Мен ўз оилам сирларини матбуотга тарқатиш ниятида эмасман.

- Чемпионлик учун қайси жамоалар даъвогар деб ўйлайсиз?

- "Қизилқум", "Насаф" ва "Пахтакор" жамоаларининг имкониятларини юқори баҳолайман. Умид қиламанки, "Қизилқум" мамлакат чемпиони бўлади.

- Жамоа мухлисларига тилакларингиз...

- Мухлислардан доим жамоага ишонч билдирган ҳолда қўллаб-қувватлашда давом этишини сўраб қоламан. Фурсатдан фойдаланиб, "Қизилқум" жамоаси мухлисларига миннатдорчилик билдираман, сабаби бу ерга ташриф буюрганимдан буён улар менга фақат илиқ муносабатда бўлишди. Ўз кучим ва тажрибам орқали жамоа натижаларига ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан.

 

Учқун Азимов суҳбатлашди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика