UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  0 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  2 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  7 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  3 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  1 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  5 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  3 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  8 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9

Германия Испаниядан озор чекади: ғалабасиз 34 йил. Яқинда қабул қилиб олинган 0:6, Евро финали ва ЖЧ ярим финалидаги мағлубият Янгиликлар

Германия Испаниядан озор чекади: ғалабасиз 34 йил. Яқинда қабул қилиб олинган 0:6, Евро финали ва ЖЧ ярим финалидаги мағлубият

Ҳозир дуранг қутқарди, аммо жамоа гуруҳда сўнгги ўринда.

Коста-Рика японлар (1:0)ни кутилмаган ҳолда ютган ҳолда, Германияга ажойиб совға тайёрлади. Аммо, немислар бундан максимал даражада фойдалана олишмади: гуруҳдаги сўнгги ўринда қолишди: сабаби Испанияни юта олишмади.

Яна. Бу сафар уларни сўнгги дақиқаларда урилган гол сабаб қайд этилган дуранг қутқарди – жамоа 83-дақиқада ҳисобни тенглаштирди ва баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.

Немис жамоаси сўнгги бор Испания устидан ғалаба қозонганига 34 йил бўлди.



Немисларнинг уйида ўтган Евро-1988да ҳали бирлашмаган ГФР испанларни 2:0 (Руди Феллернинг дубли) ҳисобида мағлуб этди – ва плей-оффга қўймади.

Ўшандан бери Германиянинг Испанияга қарши энг яхши натижаси – дуранг.



Мана серия қандай ривожланмоқда.


ЖЧ-1994 – 1:1. Немислар жисмоний ҳолат билан Луис Энрикени ҳайрон қолдиришган


Америкада ўтган Жаҳон чемпионатида Испания ва Германия бир гуруҳдан ўрин эгаллашди. Ўшанда ҳам иккинчи турда ўйнашганди – дуранг. Биринчи таймда Йон Андони Гойкоэчеанинг голига немислар иккинчи бўлим бошида Юрген Клинсманнинг голи билан жавоб беришди.

Ўшанда испанлар таркибида Пеп Гвардиола, Хулен Лопетеги (захирада ўтирганди) ва терма жамоанинг ҳозирги мураббийи Луис Энрике бор эди. "Агар кимдир немисларнинг либосига қараса, унда тўртта чемпионлик юлдузини кўради. Мен уларга қарши 1994-йилда ўйнаганман, ўшанда уларнинг жисмоний ҳолати мени ҳайрон қолдирганди, – деди Энрике Германияга қарши ўйин олдидан. – Аммо, Испания исталганини ютиши мумкин ва биз Германияни куч эвазига мағлуб этишимизга ишонамиз.



1994-йилда икки терма жамоа ҳам гуруҳдан чиқди ва йўлда ярим финалда тўқнаш келишлари керак эди. Испанлар 1/8 финалда Швейцария (3:0)дан, немислар эса Бельгиядан (3:2)дан ўтишди. Аммо, жамоалар чорак финалда синхрон тарзда чиқиб кетишди: Германияни болгарлар, Испанияни эса итальянлар чиқариб юборди (икки ўйин ҳам 1:2 ҳисобида).


Евро-2008 – финалдаги 0:1. 44 йилда илк бор Испанияга совринни беришди


Ҳеч ким Испанияни мағлуб эта олмаган турнир.

Луис Арагонес жамоаси гуруҳда максимал 9 очкога эга чиқди, сўнгра пенальтилар орқали Италиядан ўтди, ярим финалда эса Россияни йирик (3:0) ҳисобида таслим этди. Германияга қарши соврин учун ҳал қилувчи ўйинда Фернандо Торреснинг голи жамоага ғалаба қозонишга ёрдам берди (1:0).



Андрес Иньеста немислар устидан қозонилган ғалабани энг яхшиларидан бири деб ҳисоблайди:

"ЕЧ-1964дан кейинги олтин медаллардан сўнг Испания терма жамоасининг кўплаб авлод ўйинчилари нимадир эришишга ҳаракат қилишди. Охир-оқибат узоқ вақтдан сўнг бизга шуни қилиш насиб этди. Шу сабаб бу испан футболи, испан футболчилар, шунингдек ўйин услубимиз учун жуда муҳим бўлди. Бу кейинчалик содир бўлган воқеаларнинг бошланғич нуқтаси эди".


ЖЧ-2010 – ярим финалдаги 0:1. Испанларни ЖАРдаги олтин медалларга ўтказиб юборишди


Тарих кейинги йирик турнирдаги ярим финалда такрорланди. Барчасини иккинчи бўлим вақтидаги Карлес Пуйолнинг голи ҳал қилди.

"Испания ўйинни ўз назоратига олди ва биздан кўра кўпроқ вазиятлар яратди. Биз ҳужумда яхши ўйнай олмадик ва кам хавфли вазиятлар яратдик. Балки бизга жасорат етишмагандир", – деб тан олди Мануэль Нойер ўйиндан сўнг.



Испанлар якунда Жаҳон чемпионларига айланишди, немислар эса бронза медалларига эга чиқишди.


Миллатлар лигаси - 2020/21 – 1:1 ва даҳшатли 0:6. Германия учун қора кун


Янги учрашув янги турнирда ўн йил ўтиб содир бўлди – в яна ёқимсиз таассуротлар. Уйда дуранг, аммо қайғули: Германия ғалабага яқин эди, аммо Хосе Гайя 96-дақиқада (1:1) ҳисобни тенглаштирди.

Севильяда эса испанлар рақибни камситиб ташлашди – 0:6. Бу Германиянинг расмий ўйинлардаги энг катта мағлубияти, аммо испанларга қадар улар бешта тўп фарқи билан анча олдин ютқазишган – Венгрия (3:8)га қарши ЖЧ-1954да. Немислар ўшанда бир йилдан ошиқ вақтдан бери илк бор ютқазишганди, испанлар эса уларнинг 12та ўйинлик мағлубиятсиз серияси (7та ғалаба ва 5та дуранг)га якун ясашди.

Кўпчилик терма жамоада 96-ўйинини ўтказган дарвозабонлар орасида (Зепп Майердан ўтганди) янги рекорд ўрнатган Нойерга афсус қилди. Байрам ўрнига – антирекорд, Ману фаолиятида илк бор бир ўйинда 6та гол ўтказиб юборди.



Испания якунда ярим финалга чиқди ва финалда Францияга имкониятни бой берди, бу мағлубиятга қадар гуруҳда етакчи бўлган немислар эса соврин учун имкониятсиз қолишди. Уларни дуранг ҳам қаноатлантирарди, аммо бу кеча шунчаки даҳшатли бўлди.

"Испания яхшироқ, тезроқ ва аниқроқ ўйнади. Бизда имконият бўлмади. Бу қора кун", – деб муносабат билдирганди ўшанда Йоахим Лёв.


***


Немислар ўртоқлик ўйинларида Испанияни мағлуб эта олади. Бу сўнгги бор 2014 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтганди, ўшанда Тони Крооснинг 89-дақиқадаги голи ўртоқлик ўйини тақдирини ҳал қилганди.

Жамоалар умумий ўртоқлик ўйинларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда 26та ўйин ўтказишган, бундай ҳисобласа статистика тенг: 8 ғалаба Испанияда, Германияда 9та ва жуда ҳам яқин тўплар нисбати – 32:31.

ЖЧ-2022даги дуранг – катта эҳтимол билан Испания фойдасига, сабаби немислар охирги турда сўнгги ўриндан чиқиши, испанлар эса биринчиликни сақлаб қолиши керак.


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика