Германия чемпионати. “Боруссия” навбатдаги уч очкони қўлга киритиб, 3-поғонага кўтарилди
21 апр 2018, 23:56
“Сигнал Идуна Парк”да “Байер”ни қабул қилган дортмундликлар 4:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувда Марко Ройс “дубл” қайд этган бўлса, Жейдон Санчо ва Максимилиан Филипп биттадан голга муаллифлик қилишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида Ройс пеналтини амалга ошира олмади.