UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  4 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  5 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  1 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  2 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  13 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  17 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  8 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0

Ғалати дунё (Бубаньянинг ғаройиб ҳикояси) Янгиликлар

Ғалати дунё (Бубаньянинг ғаройиб ҳикояси)

Телеграмдаги "қизил ВАР" канали ўзбек футболидаги муаммолардан бирига тўхталди:

Футболимизда замонавий сериалларга асос бўладиган қизиқарли воқеалар кўп бўлади. Ҳозир шундайлардан бирининг хронологиясини келтирамиз. Фақат диққат қилинг!

1. "Сурхон" 2019 йилнинг февралида сербиялик Владимир Бубаньяни ўз сафига қўшиб олди.

2. Йил охирида Термиз клубидаги илк мавсумида 24 ўйин (Суперлигада) ўтказган Бубаья билан шартнома узайтирилди.

3. 2020 йилнинг ёзига бориб Владимир йўқолиб қолди.

4. Кейинроқ Бубанья шартномани ФИФА орқали бир томонлама бекор қилиб, Сербияга жўнаб кетгани маълум бўлди.

5. Кузга бориб, ФИФА "Сурхон" клубига 45 кун муҳлат берди.

6. Бу муддатда Бубанья олдидаги қарздорлик ёпилмагани учун Термиз клубига трансфер тақиқи қўйилди. 

7. Ноябрда "Сурхон" раҳбарияти Бубанья устида ФИФАга арз қилди. Энг кулгилиси, ҳимоячининг клубдан қарздорлиги даъво қилинди.

8. 2021 йил февраль ойининг аввалида бу иш ёпилди.

9. Янги мавсум стартидан олдин бир-бирини "ёзиб юрган" 2 томон янги шартномага имзо чекишди. Қизиқ томони шундаки, Бубанья аввалроқ "Сурхон"га нисбатан шундай таъриф ишлатганди: "савлати йўқ, нопроффессионал клуб"

10. Шу йилнинг август ойига бориб эски сценарий асосида янги иш очилди. Бубанья яна ФИФАга ёзган. Иш ёпилмаса, яна "Сурхон"га трансфер тақиқи қўйилади.

11. Бубаньядан яхшироқ футболчи йўқ, шекилли, у энди "Андижон" таркибига жалб қилинмоқда. Умид қиламизки, "бургутлар" раҳбарияти сербнинг маошини ўз вақтида бериб боради. Акс ҳолда нима бўлиши юқорида айтилди.

P.s. Кеча Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаевнинг "Сурхон"га қайтарилгани ҳақида ўқидик. Янги мавсум стартигача Бубанья ҳам Термизга қайтса, фильмлардаги кулминациянинг ҳаётдаги вариантини кўрар эдик.

"Бу пост Владимир Бубаньяга нисбатан салбий фикр уйғотиш учун ёзилмади. Аксинча, ўзбек футболчилари ҳам ўз ҳуқуқини унингдек билса, фақат фойдали бўларди. Клублардаги мутасаддилар эса ҳеч бўлмаса 1 хатони 2 марта такрорламасликни ўрганишсин. Ҳеч бўлмаса...", дейилади.

Шаҳар бедарвозами?

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика