Футзал. Тошкентда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади

Tolibjon Qosimov
11 ноя 2020, 17:46
Кеча футзал бўйича Осиё чемпионати 2021 йилда бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Футзал ва соҳил футболи бўйича Осиё чемпионатлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Куни кеча иккита ўртоқлик ўйини ўтказиб Марокашдан қайтиб келган Ўзбекистон терма жамоаси энди Марказий Осиё жамоалари билан ўйнайди.

17-19 ноябрь кунлари мамлакатимизда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон футзал терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинлари ўтказишади. Ўйинлар тартиби қуйидагича кўриниш олган:

17.11.2020

Ўзбекистон - Қирғизистон

18.11.2020

Қирғизистон - Тожикистон

19.11.2020

Ўзбекистон - Тожикистон

Ўйинлар Олмалиқ шаҳридаги АГМК клуби залида ўтказилади.


Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Осиё чемпионати кейинги йилнинг 23 мартидан 3 апрелига қадар Қувайт давлатида бўлиб ўтади. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ "C" гуруҳида Баҳрайн, Хитой ҳамда Индонезияга қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia